Лаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


Download 24.59 Kb.
Sana10.02.2023
Hajmi24.59 Kb.
#1188152
TuriДиссертация
Bog'liq
жураев 1


ЎЗБЕКИСТОН РЕПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ


Неврология ва тиббий психология кафедраси 1-курс ЖУРАЕВ ЗУЛФИДДИНнинг магистрлик диссертацияси


"Миянинг сурункали ишемиясида тутканок хуружи хусусиятлари ва кечиши "
AННОТАТЦИЯ


Долзарблиги:
Бош мия кон айланишининг сурункали етишмовчилиги сабабли ривожланадиган ва зурайиб борувчи цереброваскуляр касаллик хисобланган миянинг сурункали ишемияси кексаларда учрайдиган асаб тизими хасталиклари ичида юкори уринни эгаллайди. Бош мия микроциркулятор бузилишларга олиб келувчи этиологик омиллар ичида артериал гипертензия ва атеросклерознинг урни катта. Карияларда кечадиган мияда кон айланиши бузилишига асосан амилоид ангиопатиялар сабабчи булади. Бу касаллик клиникаси неврологик , нейропсихологик ва психоэмоционал бузилишлардан иборат булиб , уларнинг кай тарзда намоён булиши касаллик даражаси ва ишемик учоклар жойлашган сохага богликдир. ( М.Э. Миржураев ; М.М Асадуллаев )
Тутканок турли хусусиятга эга такрорланувчи тутканок хуружлар билан номоён булувчи бош миянинг сурункали касаллаги. Дунё буйича тутканокнинг таркалиш даражаси 10000 ахолига нисбатан 5-10 та кишини ташкил этади. Аммо бу курсаткич Осиё ва Африка давлатларида 3,6-4,2 га тенг. Жахон согликни саклаш ташкилоти маьлумотларига кура 2010-йилда тутканок билан руйхатга олинган беморлар 50 млн дан ошган. Маьлумотларга кура 75 % бемор режали тарзда даволаниш муолажаларини олишмайди. Касаллик аёлларга нисбатан эркакларда купрок учрайди. Тутканок хуружлари ёшга боглик булиб болалар ва кексаларда купрок кузатилади. Ер шарининг 5 % ахолиси бутун умри мобайнида тутканок хуружларини камида бир маротоба бошидан кечиради.


Тадқиқоднинг мақсади:
Миянинг сурункали ишемиясининг ўртача ва оғир шакллари билан касалланган беморларда тутканок хуружининг хусусиятларини ўрганиш ва терапевтик даволашни ишлаб чиқиш.


Тадқиқот вазифалари:
1. Миянинг сурункали ишемияси билан касалланган беморларда клиник-невролагик симптомларни текшириш.
2. Миянинг сурункали ишемиясида олинган МРТ ва ЭЭГ маьлумотларини таккослаш.
3. ММSЕ шкаласи буйича бахолаш.
4. Терапевтик давонинг самарадорлигини ошириш.


Тадқиқот материаллари:
Белгиланган вазифаларни бажариш учун биз миянинг сурункали ишемияси билан касалланганларнинг ўртача ва оғир шаклларини бошдан кечирган беморларда тутканок хуружи келиб чиқган 35 нафар беморни ва миянинг сурункали ишемияси билан енгил касалланган беморларда тутканок хуружи келиб чиқмаган 35 нафар беморни текшириш режалаштирмоқдамиз. Беморлар 2 гуруҳга бўлинади. Биринчи гуруҳга миянинг сурункали ишемияси ўртача ва оғир шаклларини билан касалланганларда тутканок хуружи келиб чиқган 35 нафар бемор киради. Иккинчи
гуруҳига миянинг сурункали ишемияси енгил касалланган беморларда тутканок хуружи келиб чиқмаган 35 нафар бемор олинди. Назорат гуруҳига 15 нафар соглом одам олинади .Кузатувлар ва умумий клиник тадкикотлар Тошкент тиббиёт академиясининг Неврология I,II булимида олиб борилади.


Илмий янгилик.
Миянинг сурункали ишемияси билан касалланган беморларда ўткир ва реабилитатсия даврида турли даражадаги тутканок хуружи бўлган беморларда асосий клиник симптомларни, когнитив функцияларнинг ҳолатини, ривожланиш вақтини ва регрессиясини беморларнинг ҳаёт сифатини баҳолаш бўйича ишлар режалаштирилган. МРТ, ЭЭГ текшириш , ММSЕ шкалаларининг маълумотлари ва миянинг сурункали ишемияси оғирлиги билан боғлиқлиги ва беморларнинг қўшимча касалликлари бўлганда тутканок хуружида терапевтик даво тактикаси алгоритмини ишлаб чиқиш.


Амалий ахамияти.
Ишлаб чикилган диагностик ва даволаш усуллари миянинг сурункали ишемия касаллигида кузатиладиган тутканок хуружлари келиб чикиши ва кечиш хусусиятларини аниклаш хамда унга мос равишда даволаш терапиясини куллаш имконини беради.
Илмий рахбар:
ТТА Неврология ва тиббий психологияси кафедраси
Асситенти : Каландарова С.Х


Илмий изланувчи магистр 1-курс : Жураев З.З
Download 24.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling