2. The impact of laws and regulations on financial statements varies significantly. Laws and regulations that a business entity must comply with constitute the legal and regulatory conceptual framework. The provisions of certain laws or regulations have a direct effect on financial statements in that they determine the amounts to be reflected and the information to be disclosed in the financial statements of a business entity. Other laws or regulations are followed by management or set conditions that enable the business entity to carry out its activities, but they do not have a direct effect on the financial statements of the business entity. Some businesses operate in highly regulated industries (for example, banks and chemical companies). Others are only required to comply with many laws and regulations that generally apply to the way a business operates (eg, laws and regulations related to occupational safety and health and employment equity). Failure to comply with laws and regulations may result in fines, litigation or other consequences that may have a material impact on the entity's financial statements.
|
2. Қонунлар ва меъёрий ҳужжатларнинг молиявий ҳисоботларга таъсири сезиларли тарзда фарқланади. Тадбиркорлик субъекти риоя қилиши лозим бўлган қонунлар ва меъёрий ҳужжатлар юридик ва меъёрий концептуал асосни ташкил этади. Айрим қонунлар ёки меъёрий ҳужжатларнинг шартлари молиявий ҳисоботларга нисбатан шундай бевосита таъсирга эгаки, бунда улар тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳисоботларидаги акс эттириладиган қийматларни ва очиб бериладиган маълумотларни аниқлаб беради. Бошқа қонунлар ёки меъёрий ҳужжатлар раҳбарият томонидан риоя этилади ёки тадбиркорлик субъектига ўз фаолиятини амалга оширишга имкон берадиган шартларни белгилайди, аммо улар тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳисоботларига нисбатан бевосита таъсирга эга бўлмайди. Айрим тадбиркорлик субъектлари қаттиқ тартибга солинадиган соҳаларда фаолият юритадилар (масалан, банклар ва кимёвий компаниялар). Бошқалар фақатгина умуман олганда бизнеснинг фаолият юритиш жиҳатига тегишли бўлган кўпгина қонунлар ва меъёрий ҳужжатларга риоя қилиши талаб этилади (масалан, иш фаолиятидаги хавфсизлик қоидалари ва соғлиқни сақлашга ҳамда ишга ёллашда тенг ҳуқуқлилик тамойилига тегишли қонунлар ва меъёрий ҳужжатлар). Қонунлар ва меъёрий ҳужжатларга риоя қилмаслик жарималар тўлашга, судлашишга ёки тадбиркорлик субъекти учун молиявий ҳисоботларга нисбатан муҳим таъсирга эга бўлиши мумкин бўлган бошқа оқибатларга олиб келиши мумкин.
|