Буюм тайёрлашда ўлчов ва режалаш асбобларидан ўринли фойдаланиш буюмни сифатли тайёрланишини таъминловчи омиллардан биридир. . - Метал линейка (жазбар) пўлатдан тайёрланиб, уни ёрдамида деталларнинг тўғри чизиқли ўлчамлари белгиланади ва текширилади.
Масштабли линейка Ёрдамида буюм ва деталларнинг ўлчамлари ўлчанади ва режаланади. Бу линейка ёрдамида эгри чизиқларни ҳам режалаш мумкин. Гония ёрдамида рандаланган юзаларни бир-бирига гониявийлигини, тахталар гония асосида арраланганлигини, буюм қисмларни гониявий (тўғри бурчак ҳосил қилиб) бириктирилганлигини ва режа чизиқларни сиртларга симетрик кўчириш мақсадида ишлатилади. Режалаш пайтида ишлатиладиган чизғичлар Циркулp, кронциркулp ва нутромер сирт ўлчамларини, ички ва ташқи ўлчамларни кўчиришда фойдаланилади ва ҳисоблаш масштабли линейка ёрдамида бажарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |