Лекция № Тема: Механик усуллар ва асбоблар Режа: Силжишлар ва ўлчамлар назорати ва ўлчаш воситалари Механик ўлчаш воситалари


Download 0.55 Mb.
Sana10.03.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1258073
TuriЛекция
Bog'liq
Механик усуллар ва асбоблар


Лекция №
Тема: Механик усуллар ва асбоблар
Режа:
1. Силжишлар ва ўлчамлар назорати ва ўлчаш воситалари
2. Механик ўлчаш воситалари

Чизиқли ва бурчак ўлчамлари, силжишлар механик катталикларнинг биринчи гурухига киради. Купинча булар ишлов берувчи саноатдаги турли деталлар изометрик параметрлари, профиллар тавсифлари ва юзалар нотексилиги, турли идишлардаги (баклар, танкерлар, буғ қозонлари) суюқликлар ва тўкилувчи моддалар сатхи, ишлов берилаётган деталга нисбатан кесувчи инстремент силжиши, турли механизмлар ишқаланувчи қисмларидаги емерилиш параметрлари, валларни уриши, масофа ва бошқалар.


Бу гурухдаги катталиклар камраб олган диапазон микрондан минг метргача, яъни тахминан 10 даражагача. Бурчак ўлчамлари диапазони 3-4 даража.
Иккинчи гурухга турли куч таъсирлари киради. Булар машина конструкцияси ва деталларидаги механик кучланиш, кучлар,айлантирувчи моментлар, газлар ва суюқликлар босими, акустик шовкинлар, босимлар фарқи ва бошқалар.
Бу гурух катталиклар қиймати диапазони анча кенг. Вакум техникасидаги босимни ўлчаш 1.3*10-8 Па, юқори босим техникаларида 108 Па ва ундан юқоригача.
Учинчи гурух механик катталикларига харакатлар параметрлари киради. Булар бўшлиқда объектлар силжиши, чизиқли ва бурчак тезлик ва тезланишлар силжиши. Бу гурух параметрлари қиймати астроном рақамларга етади (космик масофа ва тезлик). Бу гурухга яна силкинишлар параметрлари (силкиниш силжиши, тезлиги ва тезланиши), валлар айланиши тезлиги ва.б.
Аскарият механик ўлчаш воситаларининг конструкцияси кетма-кет жойлашган элементлар ва қурилмлаардан тузилган. Уларнинг хар бири шу кетма-кетликда ўлчашдаги аниқ вазифани бажаради.
Ўлчаш воситаси асоси – конструктив элемент бўлиб, уни асосига фаолият кўрсатаётган ўлчаш воситасини барча элементлари монтаж қилинади. Масалан штангенциркул штангаси, микрометр скобаси, соат туридаги индикатор корпуси.
Метал ўлчаш линейкаси

Ўлчаш линейкаси шкаласи 1ммдан бўлинган эгилувчан пўлат йўлакдан (полоса)дан иборат. Линейка шкалари 0дан 150мм, 0дан 300мм, 0дан 500мм, одан 1000мм да тайёрланади.


Линейка бошланиши полоса четкаси; четка полосани бўйлама қисмига перпендикуляр жойлашган. Хар 5-чи ва 10-чи шакла штирих узайтирилган, Хар 10-чи рақам билан таъминланган, масофани сантиметрларда кўрсатди
Қабул қилувчи элемент – ўлчаш воситаси бир қисми бўлиб, ўлчанаётган объект билан учрашишни амалга оширувчи ва шу объект катталигини қабул қилади, масалан штангенциркул губкаларини, индикатор ўлчавчи учини. Қабул қилувчи элементни тўғридан тўғри объектга тегувчи қисини сезгир элемент ҳам деб аташади.
Ўлчам элементи – ўлчаш воситасини бир элементи бўлиб, ўзининг аниқ, кўп қийматли ўлчами мавжуд, ўлчаш жараёнида ўлчанаётган объект катталигини ўлчаш воситаси тўғридан тўғри солиштирилади.
Ўзгартирувчи қурилма – ўлчаш воситаси элементи ёки ички механизм бўлиб, ўлчанаётган объектдан қабул қилинаётган кисик силжишни, ҳисоблаш қурилмасида катта силжишга ўзгартиради. Бу катта силжишни ижрочи тўғридан тўғри кузатиши ва хисоблаши мумкин (масалан тишли узатиш соат туридаги индикаторда)
Ҳисоблаш қурилмаси ўлчаш воситаси кўрсаткичини санаш имконятини яратади. Кўпгина ҳолларда ҳисобаш қурилмаси шкала (штрих) ва кўрсаткичга (стрелка) эга. Кейинги пайтларда ўлчаш воситалари рақамли ҳисоблаш қурилмари билан чиқарилмоқда.
Штангенциркуль
Расм 4.1 да штангенциркуль ШЦ-1 кўрсатилган, Штангенциркуль 1мм бўлинишли шкалага эга линейкадан тузилган. Штанга 1 бўйлаб рамка 3 ёрдамчи шакла-нониус 5 билан харакатланди.Штангенциркуль ташқи ва ички ўлчашларни учун япроқча (губка) ва қисқич 4 билан таъминланган. Рамка 3га линейкани чукурлиги ўлчагичи 6 бириктирилган. Нониус 7 штанга бўлиниш шкаласини қийматини ҳисобловчи ёрдамчи шкаладир. ГОСТ 166-80 бўйича уч турдаги штангенциркулллар тайёрланади: ШЦ-1 0,1мм, ШЦ-2 0,05мм, ШЦ-3 0,05 ва 0,1мм.

Расм 4.1.ШтангенциркульШЦ-1
Штангенциркуль кўрсаткичини штанга кўрсаткичи ва нониус бўйича ҳисоблаш тартиби :
- миллиметрлар тўлиқ сонини санаш – бунинг учун штанга шкаласида штрих топилади, нониус штрихи нол қийматига яқин энг кичикига ва уни сонли қиймати эслаб қолинади (рисмда – 12 мм);
- ҳисоблашда миллиметр улуши ўқилади – буниг учун нониус шкаласида штрих топилади ва бу штрих штанга шакласидаги штрих билан мос келиши керак , унитартиб рақами эслаб қолинади ва ҳисоблашдаги катталикни шу номерга кўпайтирилади. Масалан номер 8 бўлса, уни нониусдаги 0,1га купайтирилади 8*0,1=0.8 мм.

Расм. 4.2. Отсчёт по нониусу (12,8 мм)
Силлиқ Микрометр
Микрометр асоси (расм. 4.3, а) скоба 1, узатиш (ўзгартирувчи) қурилмаси сифатида винт жуфтлик микрометр винт 3 ва микрометр гайка бўлиб шохча 5 ичида қотирилган микрожуфтлик деб ҳам аталади.
Расм 4.3. Силлиқ Микрометр

Скоба 1 га 2 товон ва 5 прессланган. Ўлчанаётган детал микровинт 3 юзасини ва 2 товонни қамраб олади. Барабан 6 микровинт 3га корпус 7 билан бирлаштирилган. Микровинт 3ни товон 2 га яқинлаштириш учун уни барабан ёки 8ни соат стрелкаси (ўзигидан) бўйича айлантирилади, микровинтни товондан узоқлаштириш учун соат стрелкасига тескари (ўзига) айлантирилади. Микровинтни талаб қилинган ҳолатда 4 қайдқилгич билан қотирилади.


Диапазоны измерения гладкого микрометра: 0 ... 24 мм; 25 ... 50 мм
и т.д. до 275 ... 300 мм, дальше 300 ... 400; 400 ... 500 и 500 ... 600 мм.
Соат туридаги индикаторлар

Ташқи кўринишидан индикатор соатларга ўхшайди шунинг учун хам улар соат туридаги индикаторлар дейилади. (расм. 4.4).Соат туридаги индикаторлар конструкцияси кўндаланг силжийдиган учли ўлчаш калласига ўхшайди.



Расмс. 4.4. Соат туридаги Индикатор:
а – умумий кўриниши; б – тишли узатиш схемаси


. Индикатор асоси корпус 13, уни ичига ўзгартирувчи реечли тишли қурилма монтаж қилинган. Корпус 13 орқали учли 4 ўқи ўлчаш 1 ўтади. Ўқда тишли рейка кесилган.Ўлчаш ўқ-рейка 1 харакати тишли колеслар 5 да узатиш 7 ва 9 трубка асосий стрелка 8га узатилади. Стрелка 8 бурилиши катталиги айлана шкалада саналади. “0” ни ўрнатиш учун айлана шкала 2 билан бурилади.
Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling