Лекция 1 Кириш. Фаннинг максади ва вазифалари. Асосий тушунча ва таърифлар
Download 29.2 Kb. Pdf ko'rish
|
MBBT Lekcija 1
Асосий тушунчалар
Жадваллар (tables) - Маълумотлар базасини ташкил қилувчи асосий жадваллар. Жадваллар сатр ва устунлардан ташкил топади. Битта ѐки бир нечта жадваллар жадвал соҳасини (tablespace) ичида сақланади. Блок (block) - (ТМББТ) ORACLE маълумотларни сақлашни энг кичик бирлиги . У блокни ўзи (маълумотлар ѐки PL/SQL –коди) ва ахборотлар сарлавҳасидан иборат. Блокни ўлчами 2 дан 16 Кбайт гача бўлади. Буфер (buffer) – маълумотларни сақлаш учун ишлатиладиган бирорта оператив хотира ҳажми. Буферда ишлатишга мўлжалланган ѐки яқин орада ишлатилган маълумотлар жойлашади. Кўпгина ҳолларда буферда қаттиқ дискда сақланаѐтган маълумотларни нусхалари жойлашади. Буфердаги маълумотлар ўзгартирилиши мумкин ва диск ѐзиб қўйилиши ѐки вақтинча сақловчи буферга жойлаштирилиши мумкин. Буферлар тўплами (гуруҳи) маълумотларни кэш буферни ташкил қилади. Шунингдек буферда ўзгаришлар журналидаги вақтинчалик ѐзувлар сақланиши мумкин. Улар кейинчалик дискка ѐзилади (ўзгаришлар журнали буфери). Тушунчалар Ифлос буфер (dirty buffer) маълумотлари ўзгартилган буфер. Характеристикаларни динамик жадваллари (Dynamic Performance Tables) – ORACLE нусхаси ишга тушганда автоматик равишда яратиладиган жадвал ва у шу нусхани характеристикаларини сақлаш учун ишлатилади. Улар ўз ичида боғланишлар, киритиш( чиқариш), мухит параметрларини бошланғич қийматлари ҳақидаги ахборотларни сақлайди. Индекс (Indexes) – Индекслар устун ѐки устунлар гуруҳи бўйича яратилади. Индекс маълумотларни тезкор ва самарали топиш имконини беради. Жадвалларга мурожат индексланган устун (ѐки устунлар ) бўйича амалга оширилади. Кластер (Cluster) – Кластер бу жадваллар гуруҳ(тўплами) бўлиб биргаликда ишлатадиган умумий устунга эга бўлади ва физик нуқтаи назардан битта жадвалдай сақланади. Агар маълумотлар икки ѐки бир нечта жадваллардан бир вақтда умумий устундаги маълумотлар бўйича қидиралаѐтган бўлса , кластерлар катта самара бериши мумкин. Жадвалларга улар кластерни қисми бўлса ҳам алоҳида мурожат қилиши мумкин.Кластерларни структураси боғланган маълумотларга бир вақтда мурожат қилинганда киритиш ва чиқариш харажатларини камайтириш имконини беради. Тасавур (View) – маълумотлар базасида мавжуд булиши шарт булмаган, лекин алоҳида фойдаланувчини сўровини бажариш вақтида яратиладиган виртуаль жадвалдир. Тасавурлар билан жадваллар билан бажариладиган амалларни (сўровлар қуриш, олиб ташлаш, тиклаш) чекланмаган ҳолда бажариш мумкин. Синонимлар( Synonyms) – Маълумотлар базаси объектлари учун альтернатив номлар. Кетма кетликлар (Sequences) – Маълумотларни кэш буферида сақланувчи рақамлар кетма кетлигини яратиш учун ишлатилади. Маълумотлар луғати (Data Dictionary) – Маълумотлар базасидаги ахборотларни таъминлаш учун ишлатиладиган жадваллар тўплами. Схема (Schema) - маълумот база объектларини мажмуаси. Тоза буфер (clean buffer) – Ичидаги маълумотлар ўзгартирилмаган буфер. Ундаги маълумот ўзгармагани учун уни қаттиқ диск ѐзишга зарурат йўқ. Download 29.2 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling