Ленин ҳам 1918 йил 17 июлда Колесовга қуйидаги жавоб телеграммасини юборди


Download 15.52 Kb.
Sana07.02.2023
Hajmi15.52 Kb.
#1173801

1918 йилда Фарғона водийси, Зарафшон водийси ва Aмударёнинг қуйи қисмларида кечган миллий кураш Совет Россиясининг бу ерда тугашини англатарди. Бир Совет ёзувчиси "1918 йилда босмачилик ҳаракати Совет ҳукумати учун катта хавф туғдиради" деб таькидлайди. Шу сабабдан совет маъмурияти турли ҳарбий чоралар билан миллий кураш тезлигини сўндирмоқчи эди. Шу мақсадда Тошкентдаги совет ҳукумати 1918 йил 9 июлда Фарғона водийсини уруш ҳудуди деб эълон қилди. Шу сабабли Советларнинг Фарғона фронти мустаҳкамланиб борди. Халқ Комиссарлари Совети раиси Колесов 1918 йил 15 июлда Ленин номига қуйидаги телеграмма йўллади: “Туркистон АССР душман таҳдиди остида. Биз ўлим хавфи остида сиздан бир чора кўришни сўрамоқдамиз. Сиздан пул, қурол, ўқ-дорилар ва қўшинлар шаклида ёрдам кутамиз.”
Ленин ҳам 1918 йил 17 июлда Колесовга қуйидаги жавоб телеграммасини юборди:
“Биз сизга ёрдам бериш учун барча чораларни кўрамиз. Биз сизга полкларни жўнатамиз... Умидсизликка тушманг... Бор кучингиз билан Красноводск ва Боку билан алоқада бўлишга ҳаракат қилинг.
Совет уруш маъмурияти 1918 йил июл ойида йирик (Aстрахан) Ҳазар флотини тузди. Ушбу флотга Болтиқ денгизидан тўртта сув ости кемаси ва тўққизта бомбани топширди. 1919 йилнинг ноябрида Каспий денгизида элликдан ортиқ кема, олтита сув ва тўртта жанговар самолёти бўлган бу флотнинг вазифаси Совет Россиясидан Туркистонга қўшин жўнатиш хавфсизлигини ва Қизил Aрмиянинг эҳтиёжини таъминлаш эди. 1918 йил август ойида Россия бош штаби Туркистондаги Қизил Aрмияга турли уруш материаллари учун 14000 милтиқ, 2000 қилич, 1000 та тўппонча ва 20 миллион ўқ дори юборди. Россия уруш бошқармаси 1918 йил сентабр ойида Фарғона водийсидаги Қизил Aрмияни қўллаб-қувватлаш учун вилоятга яна 5 та полк юборган эди.
Совет ҳукумати 1918 йил 2 сентябрда Шарқий фронтда 7-армия қўмондонлиги остида харакат қилиш учун Туркистон инқилобий уруш кенгаши тузилди. 1918 йил ноябр ойининг охирида ТАССР ҳарбий комиссари Осипов Фарғона водийсига келади. Жалолободга ҳам келган Осипов озодлик курашчиларига қарши курашга рус мустамлакачиларини жалб қилган. Шундан сўнг рус мустамлакачилари қуролланган ҳолда Жалолобод ва унинг атрофида Туркистон халқига ҳужум қилди ва жанг майдонларида 5300 дан ортиқ босмачи ҳалок бўлди.
1918 йил 7 декабрда Тошкентдаги Совет Халқ Комиссарлигининг Олий Ҳарбий делегацияси (Войтинцев: Туркистон Марказий Ижроия Қўмитаси раиси; Фигелский: Халқ Комиссарлари Совети раиси ва Осипов: Ҳарбий Комиссар) Фарғона водийсида босмачиларга қарши урушни қайта тиклаш ва тезлаштириш учун келди. Ушбу делегация босмачилар билан ишлаш учун юқори даражадаги ҳаракат бирлигини ташкил қилади. 1918 йил декабр ойи ўрталарида Хонободда (Қўқон шаҳридан 20 км узоқликда) қўрбоши Эргаш қўшинлари билан Қизил Aрмия ўртасида бўлиб ўтган тўқнашув, 20 декабрда қайси тараф ғалаба қозонганини билмай, ҳар икки томон яширинча жанг майдонидан чекинди. Тахминларга кўра, ҳар икки томон ҳам ғалаба қозона олмаслигини тушунган.
Мужоҳидлар қишнинг оғир бўлишига қарамай 1919 йилни катта кураш ҳисси билан қарши олдилар. Совет маъмурияти буни англаб етди, лекин озодлик курашини қўллаб-қувватлаган омма олдида ҳам ожиз эди. Уларнинг Совет маъмурияти Фарғона водийсида олиб борган кураши қароқчиларга қарши эмаслигини биринчи марта тан олишга мажбур бўлди. 1919 йил 7 январда ТАССР Марказий Ижроия Қўмитасининг сессиясида ТАССР уруш миссияси раҳбари Фигелский қуйидаги баёнотни айтди:
Download 15.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling