Лидерлик туғма қобилиятми?


Download 16.5 Kb.
Sana11.03.2023
Hajmi16.5 Kb.
#1260935
Bog'liq
Лидерлик туғма қобилиятми


Лидерлик туғма қобилиятми?
Умуман, лидерлик ҳақида сўз юритишдан олдин лидерлик атамасининг моҳиятини аниқлаш зарур. Лидер деганда кўз олдимизга сиёсий лидерлар, миллий етакчилар яъни мураккаб вазиятларда тарихни ўзгартира олганлар келади. Ҳозирги даврда ушбу атама асосан бизнесда ишлатилиб келинмоқда.

Ҳозирги пайтда лидерлик бизнесни асосий ташкил этувчиларидан бири эканлигига шубҳа йўқ. Aфсуски, лидерликни туғма харизм билан адаштиришади. Улар туғма бўлади, сен энди лидер бўла олмайсан ва шунга ўхшаш фикрлар нотўғри. Лидерлик бу - салоҳият. Aгар хоҳласангиз ушбу салоҳиятни ривожлантириб лидер бўла оласиз. 

Лидерлик – бизнесдаги муваффақият калити бўлиб, барча инновацион ўзгаришларни амалга оширишда юқори раҳбариятдан лидерлик сифатлари талаб этилади. Лидерлик ташкилот фаолиятини юритувчи куч, глобал кўламдаги рақобатбардошликни таъминловчи восита бўлишига қарамай, менежментда лидерлик салоҳиятидан тўлиқ фойдаланилмай келинмоқда.

Раҳбар лидер бўлиши керакми? Ҳа, раҳбар лидер бўлиши керак. Лекин, бу лидер раҳбар бўлиши керак дегани эмас. Раҳбар иш ўрни, лидерлик эса маҳорат ва кўникмалар. Сиз ўз жамоангизни олдинга етакловчи бўлишингиз ва ҳаммани ўзингиз билан эргаштира олишингиз керак. Лидер раҳбардан устун. Раҳбар лидер бўлса нур устига аъло нур.



Умумий ҳолда лидерлик барча тизимлар билан ишлайди ва барча жараёнларда инсонлар билан муносабатларни амалга оширишда қўлланилади. Бундан ташқари лидерлик ҳусусиятларининг рўйхати жуда узун бўлиб, амалда ҳеч бир инсон бу ҳусусиятларга тўлиқ эга бўлиши мумкин эмас. Aммо сиз оилада ҳам ишингизда ҳам лидер бўлишингиз мумкин!

 Унутманг лидерлик бу салоҳият, сиз ҳам лидер бўлишингиз мумкин!
Download 16.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling