Лингафон кабинети


Лингафон кабинети мосламалари


Download 92.05 Kb.
bet2/5
Sana22.02.2023
Hajmi92.05 Kb.
#1222534
1   2   3   4   5
Bog'liq
лингафон кабинет ўзбекчаси

Лингафон кабинети мосламалари


Лингафон кабинети қуйидаги стандарт мосламаларни ўз ичига олади:

  • Ўқитувчининг иш жойи (ўқитувчи консоли);

  • Ўқувчилар иш жойи;

  • Тармоқ ускуналари, бошқарув тизими;

  • Лингафон мақсад ва вазифаларини амалга оширадиган дастурий таъминот.

Бундан ташқари, мослама таркибига қўшимча компоненталарни, масалан: интерактив доска, видеокамераларни киритиш мумкин.

Иш жойи ўзида тармоққа бирлаштирилган компьютерларни олади. Бундан ташқари, ҳар бир иш жойи таркибига товуш ва овоз ёзиш қурилмалари киради. Кўпинча бу микрофонли наушникдир.
Ўқитувчи консоли таркибига ўқитувчига ўқувчиларни гуруҳларга бўладиган ва бирлаштирадиган, монитор орқали ҳар бир ўқувчини бошқарадиган ва бошқа ишларни ташкиллаштиришга рухсат берадиган бошқарув панели ҳам киради.
Ўқитувчининг консулидан ташқари лингафон мосламаси ўқувчи иш жойларини ҳам ўз ичига олади. Иш жойлари сони ўқитишнинг мақсади ва таълим муасссасасининг шартлари билан белгиланади. Лингафон мосламалар 10-20 иш жойига мўлжалланган бўлади. Лингафон мосламалар характерига боғлиқ ҳолда қуйидаги ус схеманинг бири билан жиҳозланган бўлади: аудио пассив, аудиоактив ёки аудио компаратив.
Аудио пассив қурилмалар ўқувчиларга ўқитувчи пультига ўрнатилган магнитофонлардан фонограммаларни эшитиш имконини беради; бунда ўқувчилар ҳеч нарса гапиришмайди. Аудио пассив қурилмалар иш жойи минигарнитуралар билан жиҳозланган бўлиб, ўқувчиларни бегона товушлардан (шовқинлардан) ажратиш учун қаттиқ синтетик материал изоляторлари билан жиҳозланган. Минигарнитуралардан ташқари иш жойлари кўпинча ўқувчилар ўзи истаганча ишлатиши мумикн бўлган овоз кучайтиргич регуляторлари билан жиҳозланган бўлади.
Аудио фаол қурилмалар аудио пассив қурилмалрдан фарқли равишда, нафақат товушларни эштишга, балки баланд овозда машқ қилишга ҳам рухсат беради. Қурилма 10-20 иш жойига эга бўлгани учун, баланд оозда ўнлаб ўқувчилар машқ қилишади. Шунинг учун бунда вазифа шундан иборатки, ўқувчи бошқаларнинг эмас, балки фақат ўзининг овозини эшитиши керак. Бундай вазифанинг ечиш учун аудио пассив қурилмали иш жойларига ўрнатилган қурилмалардан ҳам мураккаброқ қурилма керак бўлади.
Минигарнитуралар ўрнига ҳар бир иш жойи паст сезгирлик ва йўналишли ҳаракат микрофонли телефонли микрофон гарнитураси билан жиҳозланади. Йўналишли ҳаракат микрофони фақатгина аниқ бурчак бўйича микрофонга йўналтирилган товуш тўлқинларига жавоб беради. Иш жойига ўрнатилган микрофон шу столда ўтирган ўқувчи товушини қабул қилади. Телефон-микрофонли гарнитура кучайтиргич билан бирлаштирилган. Ўқувчи овози микрофондан кучайтиргич “вход” ига берилади, кейин эса кучайтиргич “выход” идан ўқувчи минигарнитурасига берилади. Шундай қилиб, ўқувчи телефон трубкасига гапираётган ўз овозини эшитади. Айнан шундай конструкция барча ўқувчилар бир-бирига ҳалал бермасдан гапиришига рухсат беради, яъни қурилма аудио актив ҳисобланади.
Аудио компаратив қурилмалар ўқувчига ўзини нутқини ёзиб олишга, сўнгра уни намунадаги овоз билан солиштиришга рухсат беради. Аудио компаратив қурилма иш жойи аудио актив қурилмалар жиҳозланган телефон-микрофонли гарнитурадан иборат. Ўқувчи микрофондан фойдаланиб ўзининг нутқини ёзиб олади. Ўқувчига телефон топшириқ каби, ўзининг нутқини эшитиш учун ҳам керак. Ўқувчи ўзининг ёзувини ўқитувчига текшириш учун юбориши мумкин.
Баъзи ўқувчилар иш жойларидаги индивидуал овоз ёзиш қурилмали қурилмаларни икки гуруҳга бўлишни таклиф этади – трансляция қиладиган ва трансляция қилмайдиган.
Биринчи ҳолда умумий фонограмма индивидуал қурилмаларга юборилади ва уларнинг ҳар бирида ёзилади. Фонограмма то ўқувчи тайёр бўлганча қўйилади.
Трансляция қилинмайдиган қурилмаларда индивидуал қурилмаларда барча учун умумий эмас, балки фақат ўзининг фонограммасиқ қўйилади.
Бундай ҳолда биз қурилмалар классификацияси билан эмас, балки битта қурилманинг турли кўринишларини ишлатиш билан иш кўрамиз. Агар фақат қурилмалар конструкцияси ҳақида гап кетса, у ҳолда умумий дастурни трансляция қилиш имконияти кўриб чиқилмаган овоз ёзиш қурилмалари билан жиҳозланган иш жойига эга қурилманинг битта тури бор. Бу олий таълим муассасасаларидаги фонозаллардир. Бундай фонозалларнинг ҳар бирида ўнлаб, баъзан юзлаб иш жойлари ўрнатилган бўлиб, улар индивидуал консультациялар учун мўлжалланган.
Ярим кабинали (полукабина) лингафон кабинетлари ёпиқ ва очиқ турдаги кабинетларга бўлинади.
Ярим кабиналар овоз ажратиш учун мўлжалланмаган. Замонавий тор йўналтирилган микрофонлар овозни кабиналарсиз ҳам амалга оширади. Бу микрофонлар ҳар бир иш жойининг автономлигини тўлиқ таъминлайди, бошқача айтганда барча ўқувчилар бир-бирига ҳалал бермасдан бир вақтда гапириши мумкин.
Унда иш жойларида ярим кабиналар нима учун керак? Ярим кабиналар “кутубхонали” деб аталадиган лингафон мосламаларда пайдо бўлган. Кутубхонали қурилмалар ўқувчиларнинг мустақил ишлаши учун керак бўлиб, бунда ўқитувчи консультант роли берилади. Бу ҳолда ҳар бир ўқувчи индивидуал ишлагани учун ярим кабиналар жуда фойдали, бироқ улар психологик функцияларни бажаради. Бошқалардан ажралган ҳолда бошқа ўқув материали устида ишлаётган ўқувчи оғзаки машқларни ҳотиржам бажариш имконига эга бўлади. Бошқа ўқувчининг борлиги унга ҳалақит бермайди ва у хжолат тортмайди. Бу ҳолат иш оғзаки олиб борилаётганда жуда муҳим.
Шу билан биргаликда ўқув жараёнига ярим кабиналарни ўрнатишга чекловлар ҳам мавжуд. Чунки бунда дарс ўтиш, таълимнинг жамоавий шкали йўқолади. Охирги ҳолатда ярим кабиналар жуда зарарли ҳамдир. Шунинг учун ҳам очиқ турдаги лингафон қурилмалари кенг тарқалган. Очиқ турдаги қурилмаларда кучатиргичли телефон-микрофонли гарнитуралар ўқувчига аудио актив машқларни оғзаки бажаришида зарур овозни ажратиб беради, бу эса дарс ўтишга умуман ҳалақит бермайди.

Download 92.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling