Лизинг – бу узоқ муддатли ижара бўлиб, унинг охирида ижарага олинган объектни сотиб олиш имконини беради. Бир томондан бу оддий ижара шаклига жуда ҳам ўхшаш. Аслида эса улар ўртасидаги фарқ етарлича аниқ. Лизинг


-модда. Сотувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Download 0.65 Mb.
bet29/32
Sana13.09.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1676484
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32
Bog'liq
Халкаро лизинг фани

13-модда. Сотувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сотувчи қонунчиликка ва шартномага мувофиқ ҳуқуқларга эга бўлади ва мажбуриятларни бажаради.
(13-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Агар лизинг шартномасида ёки олди-сотди (маҳсулот етказиб бериш) шартномасида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, олди-сотди шартномаси бўйича сотувчининг лизинг олувчига нисбатан ҳуқуқ ва мажбуриятлари лизинг берувчига нисбатан ҳуқуқ ва мажбуриятларидек бўлади. Бунда лизинг олувчи лизинг объекти олди-сотди шартномасини бекор қилишга ёки уни ҳақиқий эмас деб топишга ҳақли эмас.
14-модда. Лизинг объектининг олди-сотди шартномаси хусусиятлари
Лизинг объектининг олди-сотди шартномаси лизинг берувчи ва сотувчи ўртасида тузилиб, унга кўра лизинг берувчи лизинг олувчининг топшириғига биноан лизинг объектини кейинчалик лизинг олувчига бериш учун ўз мулки қилиб олади.
Тарафларнинг хоҳишига кўра лизинг объектининг олди-сотди шартномаси лизинг шартномаси кучга киришидан олдин ёки кейин тузилиши мумкин.
Лизинг объекти олди-сотди шартномасини тузиш пайтида лизинг берувчи лизинг объекти қайси мақсадда олинаётганлигидан сотувчини олдиндан хабардор қилиши, буни олди-сотди шартномасида қайд этиши шарт.
15-модда. Лизинг объектига бўлган мулк ҳуқуқи
Лизинг объектига бўлган мулк ҳуқуқи лизинг олувчи томонидан сотиб олингунга қадар лизинг берувчига тегишлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лизинг шартномасининг амал қилиш муддати тугагунга қадар барча лизинг тўловлари лизинг берувчининг лизинг шартномаси муддати тугагунга қадар қолган даврда оладиган даромади чегириб ташланган ҳолда тўланган тақдирда, агар лизинг шартномасида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, лизинг объектига бўлган мулк ҳуқуқи лизинг олувчига ўтиши мумкин.
(15-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447–II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447–II-сон Қонунига асосан чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лизинг олувчи банкрот бўлган, унинг мол-мулки хатга олинган ёки мусодара қилинган тақдирда, лизинг объекти лизинг олувчининг умумий мол-мулкидан ажратилади ва лизинг берувчига қайтарилиши лозим, у мол-мулкни ўз хоҳишига кўра тасарруф этиши мумкин. Лизинг берувчига зарарни қоплаш тартиби қонунчилик билан белгиланади.
(15-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling