Лўли гуруҳлари лўли, жўги, мўлтони. Улар ўзларини муғат деб номлашади


Download 17.73 Kb.
Sana21.04.2023
Hajmi17.73 Kb.
#1369702

XX аср бошларидан кўчиш жараёнлари буткул тўхтаган. Бунинг асосий омили – совет ҳукумати томонидан миллий чегараланишнинг ўтказилиши ва 1926 йил ҳукуматнинг лўлилар маиший ҳаётини яхшилашга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиши эди.Шу асосда лўлилар иккиламчи маҳсулотларни йиғиш бўйича вақтинчалик ва доимий ишларга жалб қилина бошланди.Кўчманчи юришдан ўтроқлашишга имконият яратиш мақсадида уларга бошпана берила бошланди.
1929 йилда Ўзбекистонда ўрта осиё лўлиларидан иборат биринчи колхоз ташкил қилини.Лўлилар кўчириб келиниб колхозларга ишлашга жалб қилина бошланди. 1937 йил ўрталарида Ўзбекистонда 324 та пахта-полиз йўналишидан иборат 13 та колхоз ташкил этилди.Шу вақтнинг ўзида лўлилар яшаган ҳудудларда лўлилардан иборат ҳунармандчилик артеллари ташкил қилинди. (Қўқонда, Шерободда, Бухорода)
Лўлилар “гуруҳ чегаралари” га кўра бир нечта этноижтимоий гуруҳлардан ташкил топган.

  1. Лўли гуруҳлари – лўли, жўги, мўлтони.Улар ўзларини муғат деб номлашади;

  2. Оралиқ гуруҳлар – мазанг, товоқтарош (соғутарош,косатарош), оға, қашғар лўли.

  3. Лўлисифат гуруҳлар – кавол, чистони, паръя ва балужлар.

Сурхондарё воҳасида лўли-жўгиларни уч гуруҳга бўлиш мумкин:
1.Маҳаллий лўлилар (ота-боболари қадим-қадимдан икки дарё оралиғига кўчиб келишганлиги учун ўзларини маҳаллий деб ҳисоблашади,ўзларини муғат аташади.Ўзбеклар ва тожиклар уларни лўли, жўги, мўлтони, мазанг-товоқтарош, оғача)
2.Афғони лўли ёки афғони жўги.(ўзларини афғони муғат ёки ковули, маҳаллий халқ афғони лўли ёки қора лўли).
3.Ҳиндистони жўги.( ўзларини муғати ҳинду ёки “покираж” , маҳаллий халқлар ҳиндистони лўли, ҳиндистони жўги ).
ХIХ асрнинг охири - ХХ асрнинг бошларида Жанубий Сурхондарё воҳасида лўлилар асосан Шеробод беклигида, Шеробод дарёсининг Дарбанд қишлоғига яқин жойларда, Шеробод, Жарқўрғон атрофидаги тўртта қишлоқда ўзбеклар билан ёнма-ён яшашган.
В.Ф.Ми­норскийнинг эътироф этишича, Марказий Осиёда кенг тарқалган ҳамда барча гуруҳ лўлиларнинг умумий номи бўлган “лўли” атамаси қадимда Синд шахарларидан бирининг аталиши бўлиб, араб муаллифлари ушбу шаҳарни (Арур) ёки ғур (Алрур) деб аташган. “Шоҳнома” да акс эттирилган Ҳинд рожаси Шангул томонидан Эрон ҳукмдори Баҳром Гур (ёки Рурий)га «тортиқ» қилинган лўлилар худди ана шу Алрур ёки бошқача қилиб айтганда, Лури шаҳридан бўлишган.
М.С.Андреев томонидан “Мўлтони” этнонимининг келиб чиқишини Мўлтон шаҳри (эндиликда харобага айланган Покистон Ислом Республикасидаги шаҳар) номи билан бевосита боғлиқ эканлигини таъкидлайди «Шоҳнома»да қайд қилиб ўтилган Лури (ёки Ал-рур) шаҳри Берунийнинг таъкидлашича, Мултон шаҳридан 30 фарсах жануби-ғарбда жойлашган (Андреев М. С. Некоторые результаты этнографической экспедиции в Самаркандской области в 1921 году... -С.126).
«Жўги» этнонимининг келиб чиқишини ҳам кўпгина тадқиқотчилар бевосита Ҳиндистон билан боғламоқдалар.Лекса Мануш фикрича, “Шимоли-Fарбий Ҳиндистоннинг маҳаллий аҳолиси бўлган лўлиларнинг аждодлари қадимги Ҳиндистонда мавжуд бўлган кастачилик тизимида шудра (ёки даса) варнасига мансуб бўлган ҳамда Шива худосига эътиқод қилишган”.
Ҳиндистонда тарқалган Йога Кашмир шиваизми таълимотининг асосини ташкил қилган. Шиваизмга эътиқод қилувчилар Шивани Маха йога ҳам деб аташган ҳамда уни дарвеш қиёфасида тасвирлашган.

“Жўги” сўзи ҳинд тилида «дарвеш, тиланчи» маъносида қўлланилса,афғон тилида “жўги” термини “йога” ҳамда “дарвеш” маъноларидан ташқари, сифат маъносини берувчи “сариқ” маъносида ҳам ишлатилади1. Шивага эътиқод қилувчиларни сариқ ранг кийим кийиши билан боғлиқлиги эҳтимоддан ҳоли эмас. Афтидан, мазкур ҳолат билан турк тилида ёрқин сариқ рангни хingpne sarisi (чингене сариси-яъни лўлилар сариси) деб аталиши ўртасида қандайдир алоқа борга ўхшайди.


Лўлиларда мавжуд “мазанг” этноними юқорида кўриб ўтилган (лўли, мўлтони, жўги) этнонимларга қараганда кам ўрганилган.Тожик тили диалектикасида “мазанг” сўзи “қора, қора танли, қора юзли, хунук, бадшакл” маъносида қўлланилади. Бу эса тожик тили диалектик сўзининг худди ана шу маъноси оддий халқ тилида турли этнографик гуруҳларга (масалан, ҳисорлик жўгиларни паряларга ва аксинча, паряларни жўгиларга) нисбатан қўлланувчи “мазанг” атамасига асос бўлиб келади.


Жанубий Тожикистон ва Афғонистон ҳудудларида тарқалган эрон тили шеваларининг маълум бир гуруҳларида товушлар алмашишини ҳисобга олган ҳолда «мазанг» атамасини тожикча mal апg (маланг), яъни “дарвеш”, форсча malang (маланг), яъни “I.Яланғоч, маст, ялангоёқ, ялангбош одам;


II. Камбағал”, афғонча malang (маланг), яъни «дарвеш, тиланчи, фақир, ғариб, бошига муҳаббат савдоси тушган савдойи», ҳиндча malang (маланг), «дарвеш. ( Оранский И.М.О термине «мазанг» в Средней Азии.М, 1971.)
Ўзбекистон ҳудудининг Сурхондарё бўйида 1.420 кишидан иборат Қоратоғ лўлилари истеъқомат қилади.Сариосиё районида 290 киши, Юрчи шаҳрида 1.130 кишидан иборат.Сариосиёда уларни жўги деб аташади.Оқсақоллардан олинган маълумотларга кўра улар ўзларининг ватанлари бўлган Қоратоғдан кўчиб келишганига кўп бўлмаган. (Территория и населения Бухары и Хорезма, Тошкент 1926 йил 218 бет)



1 Афганско-русский словарь / Составитель М.Г. Асланов. - Москва, 1966.-С.304.

Download 17.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling