- Moodle да 15 турдаги интерактив ўқув материаллари мавжуд бўлиб, уларнинг сони ошиб бормоқда. Курс яратувчиси тизимнинг бундай имкониятидан фойдаланган ҳолда ўқитиладиган фанни талабаларга (билим олувчиларга) интерактив кўринишда тақдим этиш имкониятини яратади.
- LMS тизимлари учун электрон таълим ресурсларини айнан SCORM ёки AICC стандарт пакетлари асосида яратиш тавсия этилади
- Тизимнинг расмий интернет манзили: http://www.moodle.org
2.1. LMS Moodle тизими ва унинг имкониятлари. - Wiкi (Вики) – бир нечта фойдаланувчи томонидан электрон материалларни қўшиши, кенгайтириши ва ўзгартириш имкониятини берувчи, Веб 2. Концепцияси асосида яратилаётган ҳужжат устида бир вақтда ҳамкорликда ишлаш имкониятини беради.
2.1. LMS Moodle тизими ва унинг имкониятлари. - Сўровлар – тизимдаги фойдаланувчилар орасида ўқув мақсадидан келиб чиққан ҳолда ҳар хил кўринишдаги сўровларни ташкиллаштириш имкониятини беради.
- Маълумотлар базаси – ўрганилаётган фан бўйича маълумотлар базасини хамкорликда ёки якка тартибда шакллантириш имкониятини берувчи модул.
2.1. LMS Moodle тизими ва унинг имкониятлари. - Топшириқ – ўқитувчи жавобни электрон кўринишда олиш учун ишлатиш мумкин (ихтиёий форматда).
- Маъруза – ҳар бир саҳифаси талаба жавоб бериши лозим бўлган савол билан тугайдиган саҳифалар тўплами. Жавобнинг тўғрилигига боғлиқ ҳолда, талаба кейинги саҳифага ўтади ёки олдинги саҳифага қайтади. Бу таълим йўналишини аниқлашни ва ўқитиладиган фан тушунарсиз бўлиб қолмаслигини таъминлайди.
2.1. LMS Moodle тизими ва унинг имкониятлари. - Шарҳ – курс саҳифасидаги ихтиёрий матн ва графика.
- Иш дафтари – берилган мавзу бўйича талаба фикрини билдирадиган жой.
- Ресурс – автоматик тасвирланадиган турли файлларни юклаш ва тасвирлаш воситаси. Масалан, маъруза аудиоёзувини юклашда у медиаплейр сифатида тасвирланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |