Логопедия. Сурдопедагогика


Логопедиянинг назарийц йўналиши бу


Download 257.08 Kb.
bet2/5
Sana06.04.2023
Hajmi257.08 Kb.
#1329796
1   2   3   4   5
Bog'liq
Логопедия Сурдопедагигика 2 часть

Логопедиянинг назарийц йўналиши бу

  • Логопедия назарий йўналиши нутқдаги бузилишларни ўрганиш, унинг сабабларини аниклаш, олдини олиш ва тузатишнинг илмий асосланган методларини ишлаб чиқиш, амалий йўналиши эса ана шу методларни тезроқ татбиқ этиб, мазкур нуқсонлар ва уларни келтириб чиқарадиган сабабларни бартараф этишдан иборат. Логопедиянинг назарий ва амалий вазифалари бир-бири билан чамбарчас боғлиқдир.

Логопедия бошқа фанлар билан хамкорлиги

  • Нутқдаги нуқсонларнинг аломатларини, уларнинг этиологияси, механизмлари, нутқ фаолияти бузилиши таркибида нутқий аломат билан нутқсиз аломатнинг муносабатини билиш учун Логопедия бошқа фанлар билан ҳамкорлиқда иш юритади. Жумладан, у тилшунослик, оториноларингология, психолингвистика, умумий ва махсус психология, психодиагностика, невропатология, психопатология, олигофрения клиникаси, педиатрия билан узвий алоқада ишлайди. Мас, нутқ ва эшитиш аъзоларининг патологияси нутқдаги бузилиш этиологиясини аниқлашдан ташқари тиббий таъсир воситасида бўладиган логопедик ишларни тўғри қўшиб олиб бориш учун ҳам имкон беради. Ўзбекистонда ёрдамчи мактаблар, болалар поликлиникалари, болалар боғчалари ва б. муассасаларда логопедик ёрдам кўрсатилади. Бундан ташқари, нутқи заиф болалар учун алоҳида боғчалар, махсус мактаблар мавжуд. Ўзбекистонда логопед ўқитувчилар Тошкент пед. ун-тида тайёрланади. И. т. ишлари Тошкент пед. ун-тининг дефектология кафедраси ва айрим тиббиёт муассасаларида олиб борилади.

Сурдопедагогика

  • СУРДОПЕДАГОГИКА (лот. surdus кар ва педагогика) — дефектология тармоғи; кар ёки заиф эшитувчи болаларни махсус ўқитиш ва тарбиялаш масалаларини ишлаб чиқади. Сурдопедагогикага кар ёки заиф эшитувчи болаларни ўқитиш назарияси тарихи, кар ва заиф эшитувчи болаларнинг психологик ривожланиш, ўқув фанларини ўқитиш, талаффузни ўргатиш ва «лаб билан ўқиш», меҳнатга ўргатиш, тарбиявий ишлар методикалари киради. Сурдопедагогика кар ёки заиф эшитувчи болаларнинг ривожланиш хусусиятларини ўрганиб, махсус ўқувтарбия жараёни тузилишининг асосларини, махсус ўқувтарбия муассасаларини ташкил этиш тартибкридаларини ишлаб чиқади. Фан асосларини ўрганиш билан заиф эшитувчи болаларда оғзаки нутқ шаклланиб боради. Заиф эшитувчиларга оғзаки нутқни ўргатиш учун сўзлар талаффуз қилинганда нутқ органларининг ҳаракати кўрсатилади. Шу ҳаракатларга қараб заиф эшитувчилар товуш ва сўзларни ажратиб олишга, яъни «лабга қараб ўқишга» ўрганади. 

Download 257.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling