Лойиҳа бошқаруви
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
d34162b09795326379b49813fea2a638
6-қоида. Ҳақиқий лойиҳа бошқарувчиси кўпинча кўтарилиш арафа-
сида ёки муваффақиятсизлик арафасида бўлади. Тўлақонли хавфсиз- лик лойиҳа бошқарувчиси учун хос эмас. 7-қоида. Янги лойиҳа бошқарувчисининг муаммоларидан бири шундаки, ҳар ким ундан ўзининг муаммоларини ҳал қилишни кутади. Юқори даражадаги раҳбарият лойиҳа бошқарувчисига кўпинча қуйидагини айтади: "Сиз ўз муаммоларингизни ҳал қилинг, биз сизни шу мақсадда ёлладик". 8-қоида. Ҳозирги фаолият одатда сизнинг фикрлашингизга вақт қол- дирмайди. Ишингизда сизнинг ҳаракатлар кетма-кетлиги оқибатлари- ни тушуниш учун вақтингиз бўлиши керак. 9-қоида. Рахбар қандай ишлаш кераклигини билмаслиги мумкин, лекин у нимани хоҳлаётганини аниқ билади. У ўзи нимани хохлаёт- ганини, уни қандай амалга оширишни билмасада, бошқаларга қараган- да аниқроқ аниқлайди. Кўзи ожиз раҳбар бир жойда айланиш мойил- лигига эга. ЛОЙИҲА БОШҚАРУВИ ~ 78 ~ 10-қоида. Муваффақиятли бошқарувчиларнинг ҳаммаси ҳам малака- ли эмас ва муваффақиятсиз бошқарувчиларнинг ҳаммаси ҳам қоби- лиятсиз эмас. Омад муваффақият ёки муваффақиятсизликда муҳим рол ўйнайди, аммо омад компетентли ва меҳнатсевар раҳбарларни афзал кўради. 11-қоида. Ҳеч қачон лойиҳа қатнашчиларидан бирига бефарқ бўл- манг. Бу ёмон одат, у сизни ушбу одам билан бир хил даражага олиб чиқади. Бундан ташқари бу лойиҳага катта зарар етказади. 12-қоида. Ўзингизнинг мавқеингизга жуда қаттиқ урғу бераверманг. Айниқса ходимлар сизнинг хатоингизни кўрсатганда ўз фикрингизни ўзгартиришга таёр туринг. Лойиҳада шунақанги муносабатни яратиш керакки, унда сизнинг ходимларингиз сизнинг нотўғри қарорларингиз ҳақида сизга айта олишини билиши керак. 13-қоида. Лойиҳа бошқарувчиси ўзига ўзи ҳам тизимли муҳандис ҳам молиявий менежер бўлиши керак. Бу ўзини операция қилмоқчи бўлган жарроҳга ўхшайди. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling