ЛОЙИҲА БОШҚАРУВИ
~ 80 ~
30-қоида. Одатда малакасиз мутахассислар ўзларининг
ишларини
намойиш этишни ёқтиришмайди.
31-қоида. Камдан-кам ҳолларда маълум бир ишни битта одам бажа-
риши мумкин. Бу технология соҳасидаги ишдир, бунинг учун юқори
малака ва кўникмаларнинг ўрни нисбатан катта. Бундай мутахассис-
ларга эътибор беринг, лекин уларнинг ишларини имкон қадар тезроқ
тугатишга ҳаракат қилинг. Ишни ноўрин одамлар бажариши учун 2-3
баравар кўпроқ вақт талаб қилиниши мумкин, эҳтимол сифати талаб
қилинадиган меъёрлардан паст бўлиши ҳам мумкин.
32-қоида. Одатда одамлар ўзларига хос тарзда ишлашга асослари бор.
Aксарият одамлар ўз вазифаларини яхши бажаришни хоҳлайдилар,
лекин агар вазифани яхши бажара олмаса, бу уларнинг ушбу вазифани
қандай бажарилишини ёки улардан нима кутилаётганлигини билмас-
ликларини англатади.
33-қоида. Aгар сизда муаммони ҳал қилиш учун қўшимча одамларни
жалб қилаётган бўлсангиз, у холда одамларни ёллашда овқатни шўр
қилвормаслик учун озгина тузлайдиган
ошпаз каби иш тутишингиз
керак.
Ҳисоботлар
34-қоида. Одатда НAСA стандарт ҳисоботлар ва уларни кўриб чиқа-
диган мансабдор шахслар рўйхатини белгилаб қўяди. Ўрнатилгандан
сўнг, бундай тизим узоқ чўзилишга харакат қилади, шунинг учун сиз
шунчаки ундан фойдаланишингиз керак.
35-қоида. Ҳисоботлар
сони ортиб бориши мумкин,
аммо улардаги
билимлар ҳажми ўзгармайди; шунинг учун барча диаграммаларингиз
ва презентацияларингиз шуни назарда тутиши керак. Бу шуни англа-
тадики, сиз бир тақдимотдан иккинчисига ўтказиш мумкин бўлган
слайдлар тўпламини тайёрлашингиз керак.
Do'stlaringiz bilan baham: