Лойиҳа бошқаруви
§10. Сифат таъминоти ва назорати
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
d34162b09795326379b49813fea2a638
§10. Сифат таъминоти ва назорати
Сифат ҳужжатлари кўпинча қурилиш ташкилотлари томонидан мижозларга сифатли маҳсулотлар ва/ёки хизматларни тақдим этишда қўлланма сифатида ишлатилади. Ушбу сифат ҳужжатлари, шунингдек сифат менежменти тизими ҳужжатлари деб ҳам аталади ва қуйидаги- ларни ўз ичига олади: • сифатга қаратилган сиёсат ва мақсадлар тўғрисидаги баёнотлар; • сифат бўйича қўлланмалар; • ИСО 9000 каби халқаро стандартлар талаб қиладиган ҳужжат- лаштирилган процедуралар; • жараёнларни самарали режалаштириш, ташкиллаштириш ва бошқариш учун ташкилот томонидан талаб қилинадиган ҳуж- жатлар; • сифатга тегишли ёзувлар. Сифат менежменти тизимининг ҳужжатлар доираси қуйидаги сабабларга кўра бир ташкилотда бошқасидан фарқ қилиши мумкин: • ташкилотнинг ҳажми ва фаолият тури; • жараёнларнинг мураккаблиги ва уларнинг ўзаро таъсири; • ташкилот ходимларининг ваколатлари. Ҳужжатлар ҳар қандай шаклда ёки воситада бўлиши мумкин. Сифатли ҳужжатларнинг иерархиясини 10.1-расмда кўриш мумкин. Чизма 10.1. Сифат хужжатлари иерархияси ЛОЙИҲА БОШҚАРУВИ ~ 96 ~ Сифат ҳужжатлари одатда қуйидагилардан иборат: • Сифат сиёсати • Сифат мақсадлари • Сифат режаси • Сифат бўйича қўлланмалар • Сифат бўйича процедуралар • Иш йўриқномалари • Сифат бўйича ҳисоботлар Сифат сиёсати бу ташкилот мақсадларининг баёнидир. Унда ташкилотнинг сифатга бўлган муносабати ва ёндошуви ҳақида гап боради. Халқаро сифат стандартлари (ИСО 9000) ташкилотнинг раҳба- риятидан сифат бўйича сиёсат тўғрисидаги баёнотни тайёрлашни талаб қилади, унда ташкилотнинг сифатга оид мақсадлари ва унинг сифатга содиқлиги кўрсатилган. Сифат сиёсати мижознинг талаб- ларига ва ташкилотнинг мақсадларига мос келиши керак. Халқаро сифат стандартларига (ИСО 9000) мувофиқ бўлиш учун, ташкилотнинг юқори раҳбарияти сифат сиёсати қуйидаги талабларга жавоб беришини таъминлаши керак: • ташкилот мақсадларига жавоб беради; • сифат стандартларига риоя қилиш ва сифат менежменти тизими- нинг самарадорлигини доимий равишда ошириш мажбуриятини ўз ичига олади; • сифат мақсадларини белгилаш ва кўриб чиқиш учун асос яратади; • ташкилот ичида алмашинилади ва тушунилади; • яроқлилиги текширилди. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling