Лойиҳа бошқаруви
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
d34162b09795326379b49813fea2a638
ИСО тарихи
ИСО 1946 йилда халқаро товарлар ва хизматлар алмашинувига кўмаклашиш ва интеллектуал, илмий, техникавий ва иқтисодий соҳаларда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида бошланган. ИСО халқаро стандартлаштириш бўйича техник ишлар кўплаб мамлакатлар вакилларини ўз ичига олган техник қўмиталар орқали ЛОЙИҲА БОШҚАРУВИ ~ 99 ~ амалга оширилади. Ушбу қўмиталар стандартлаштириш масалалари- ни ҳал қилиш учун саноат, давлат органлари, халқаро ташкилотлар ва илмий-тадқиқот институтларининг ваколатли вакилларини бирлашти- ради. Техник қўмиталарнинг батафсил иши қуйи қўмиталар ва ишчи гуруҳлар томонидан амалга оширилади. Савдо ва коммуникация- ларнинг тобора ривожланиб бораётган глобаллашуви билан ИСО 20- аср охирида сифат стандартларини ишлаб чиқишни бошлади. ИСО 176 Техник қўмитаси 1979 йилда ташкил этилган ва ушбу стандартларнинг ривожланиши учун жавобгардир. ТC 176 1986 йилда сифат бўйича атамалар ва таърифлар тўпламини (ИСО 8402: 1986 сифатида) нашр этди ва 1987 йилда қуйидаги ҳужжатлар тўплами нашр этилди: • ИСО 9000: 1987 - танлаш ва ишлатишда сифат менежменти ва сифатни таъминлаш стандартлари; • ИСО 9001: 1987 - Сифат тизимлари. Дизайн/ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ўрнатиш ва хизмат кўрсатиш соҳасида сифатни таъминлаш модели; • ИСО 9002: 1987 - Сифат тизимлари. Ишлаб чиқариш ва ўрнатиш учун сифатни таъминлаш модели; • ИСО 9003: 1987 - Сифат тизимлари. Якуний текшириш ва синов учун сифатни таъминлаш модели; • ИСО 9004: 1987 - сифат менежменти ва сифат тизимининг элементлари. Кўрсатмалар. Ушбу ҳужжатлар ташкилотларга универсал сифат тизимини иш- лаб чиқишга имкон беради. Сифатни таъминлаш бўйича халқаро миқёсда тан олинган дастурлар тизими ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу малакали дастурларнинг дунё миқёсида қабул қилинишини таъмин- лади. Умумий сифат базасининг фойдалари тобора кўпроқ дунё миқё- сида ИСО 9000 стандартларини қабул қиладиган ва ишлатадиган ташкилотлар томонидан эътироф этилмоқда. 1987 йил стандартлари чиқарилгандан бери қўшимча сифат стан- дартлари ва қўшимча қўлланма ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича ишлар давом эттирилди. Бундан ташқари, "умумий" стандартларни янгилаш бўйича ишлар олиб борилди, чунки ИСО қоидаларида стан- дартлар ҳар беш йилда бир марта янгиланиб туриши белгилаб қўйил- ган. Бу иш 1990-йиллардан бошлаб янги ёки қайта кўриб чиқилган ҳужжатларда, яъни ИСО 9001: 2000 га ўзгартирилган ИСО 9000: 1994 версияларида якунланди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling