Лойиҳа бошқаруви


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet29/132
Sana31.01.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1833227
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   132
Bog'liq
d34162b09795326379b49813fea2a638

Р2М -даги лойиҳа 
Р2М стандарти лойиҳани мижозга олиб келадиган янги қийматни 
яратиш нуқтаи назаридан кўриб чиқади. Р2М -даги лойиҳа менежер-
нинг мажбурияти бу компаниянинг стратегик мақсадларига мувофиқ 
маҳсулот сифатида қиймат яратишдир. 
Р2М - бошқаларга нисбатан стандартнинг асосий устунлиги шун-
даки, Р2М инновациянинг ривожланишига менежментга, ҳам дастур-
нинг ўзи, ҳам манфаатдор томонларнинг тахминларини бошқаришга 
ёндашув сифатида урғу беради.


 
ЛОЙИҲА БОШҚАРУВИ 
~ 44 ~ 
ISO 21500 стандарти 
ISO 21 500 (“Лойиҳани бошқариш бўйича қўлланма”)ни яратиш 
жараёни Буюк Британиянинг ISO стандартидаги институти (British 
Standards Institution — BSI) томонидан бошланган ва ISO/PC 236 
лойиҳаларни бошқариш бўйича лойиҳа қўмитаси томонидан ишлаб 
чиқилган. 
ISO 21500 - бу лойиҳаларни бошқариш бўйича биринчи халқаро 
стандарти хисобланади. Стандартнинг асосий модели PMBoK стан-
дартидир. У ISO 10006-003 сифат менежменти тизимлари каби тегиш-
ли халқаро стандартларга мувофиқлаштирилиши мўлжалланган. 
 
 
ISO 21500 асосидаги лойиҳа 
ISO лойиҳаси бу мақсадга эришиш учун амалга ошириладиган, 
бошланиш ва тугаш саналари билан келишилган ва бошқариладиган 
вазифалардан иборат ноёб жараёнлар тўпламидир. Лойиҳанинг мақса-
дига эришиш учун олдиндан белгиланган талабларга жавоб берадиган 
натижалар, шу жумладан лойиҳани бажариш вақти, ресурс ва бюджет 
чекловлари талаб қилинади. 
ISO 21 500 ва PMBoK 
PMBoK билан таққослаганда, ISO 21500 стандартида битта му-
ҳим фарқ бор - бу "Манфаатдор томонлар ва ўзгаришлар" каби алоҳида 
жараёнлар мавжудлигидир. 
ISO 21 500 да 39 та жараён, PMBoK да 49 та жараён. ИСО 21500-дан 
31 та жараён РМБоК-да тўғридан-тўғри аналогга эга. 
PMBoK-дан учта жараён ISO 21 500 га киритилмаган: 
чегараларни текшириш; 
инсон ресурслари бўйича режа тузиш; 
рискларни бошқариш режасини тузиш. 
ISO 21500 да 4 та янги жараён бор: 
лойиҳа устида ишлаш натижасида тўпланган тажрибани 
умумлаштириш; 
лойиҳани ташкил этилишини аниқлаштириш; 
ресурсларни назорат қилиш; 
муносабатларни бошқариш. 
Бугунги кунда мавжуд бўлган лойиҳаларни бошқариш стандарт-
лари ва усуллари, шубҳасиз, ўнлаб амалий фаолият давомида тўплан-
ган лойиҳаларни бошқаришнинг жаҳон тажрибасини акс эттиради. 


 
ЛОЙИҲА БОШҚАРУВИ 
~ 45 ~ 
Шунга қарамай, ушбу стандартларни мавжуд бўлган бизнесга кўр-кў-
рона нусха кўчириш ҳар доим ҳам компаниянинг муваффақият форму-
ласи бўлавермайди. Корхонада нимани ўзгартириш кераклигини
устувор вазифалар нимага олиб келишини ва буларнинг барчаси нима-
га олиб келишини тушуниш учун компаниянинг мавжуд лойиҳавий 
етуклик даражасини баҳолаш керак.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling