Лойиҳа бошқаруви
Ишларни аниқлаш ва тайинлаш
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
d34162b09795326379b49813fea2a638
- Bu sahifa navigatsiya:
- Вақт жадвалларини бошқариш
Ишларни аниқлаш ва тайинлаш
Ишни бажараётган одамлар, ташкилот лойиҳавий, функционал ёки матрицали тузилма асосида ташкиллаштирилганидан қатъий назар, самарали бошқарувни осонлаштириш учун ташкил этилган. Муайян ташкилотнинг иши учун аниқ жавобгарликни тайинлаш учун, ИИТ ва ташкилий тузилма бир-бири билан бирлаштирилиши керак (яъни, маълум маҳсулот ишлаб чиқариш учун кўрсатилган ишларни бошқариш учун функционал жавобгарлик белгиланади). Ушбу интег- рация ИИТнинг ҳар қандай даражасида бўлиши мумкин, аммо, албат- та, лойиҳанинг юқори даражасида ва ишни бошқариш учун тайинлан- ган жавобгарлик даражасида юз беради. Интеграциялашувнинг бошқа табиий нуқталари режалаштириш, бюджетлаштириш, ишларни тас- диқлаш, смета ва харажатларни бошқариш тизимлари бир-бири билан, ИИТ ва ташкилот билан ўзаро муносабатда бўлишидан келиб чиқиши мумкин. Вақт жадвалларини бошқариш Келинг, ҳолат жадвалини режалаштириш, кўриб чиқиш ва янги- лаш учун ИИТ-дан фойдаланишни кўриб чиқамиз. ИИТ маҳсулотнинг техник текширилиши тугалланиши асосида батафсил вақт жадвалига оид маълумотларни тақдим этади. Бундай вазиятда воқеалар ва ҳара- катлар тармоғи бўлиши керак. ИИТ маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва бирлаштириш учун зарур бўлган ҳаракатларнинг мантиғи бор бўлиши керак. Кейин ҳар бир фаолият учун ресурслар ва масъул ташкилотларни аниқлаш мумкин. Ишнинг ҳажми ва мураккаблиги, шунингдек раҳбариятнинг жад- вални кўринишга бўлган эҳтиёжлари жадвалларнинг сони ва турини айтиб беради. Жадвал даражалари ва бошқариш даражалари ИИТ даражалари билан бир хил бўлиши шарт эмас. Ҳар бир ИИТ даражаси ЛОЙИҲА БОШҚАРУВИ ~ 66 ~ учун алоҳида жадваллар керак эмас. Режалаштириш услублари тур- лича бўлиши мумкин, аммо ҳодисаларни режалаштириш олдиндан аниқланган спецификацияларга мувофиқ моддий маҳсулотни тугал- лашни талаб қилиши ва бу тугатиш маҳсулотни тугатишига олиб кела- диган фаолиятни амалга ошириш учун жавобгар бўлмаган шахслар томонидан синов ёки текшириш орқали текширилиши керак. Aгар иш давом этаётган бўлса, жадваллардаги ўзгаришларнинг таъсирини осонликча баҳолаш мумкин, албатта агар ҳодисалар тармо- ғидан фойдаланилса. Бунинг сабаби, ИИТнинг ҳар бир элементи учун тугатиш санаси бошқа элементлар жадвали ва барча қўшимча ишлар- нинг жадвали билан бирлаштирилганлигидир. Бошқача қилиб айт- ганда, юқори даражадаги элементга киритилган барча элементлар юқори даражадаги элементнинг ўзи тугатилишидан олдин, баъзи ҳол- ларда эса юқори даражадаги элемент устида ишлаш бошланишидан олдин бажарилиши керак. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling