Лойиҳа матни 67027-(69933)
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
Лойиҳа матни - 67027-(69933)
project.gov.uz
22.10.2022 3 қиладилар. 3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУК ҳамда Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси билан биргаликда икки ойлик муддатда: давлат хизматларини кўрсатишда иштирок этувчи тузилмаларнинг ЯИДХПга уланишини таъминласин; давлат хизматларини кўрсатишнинг ҳар бир босқичида жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари кўриб чиқилишини ЯИДХПда кузатиб бориш тартибини жорий этсин. 4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ЯИДХПда давлат хизматларини ҳамда Mobil-ID иловасини жорий қилиш бўйича техник ҳужжатни олти ой муддатда ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУК ҳамда Адлия вазирлигига киритсин. 5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясига 2023 йил 1 январдан жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган техникаларни мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказишда ҳаракатланувчи (махсус автотранспорт) мобил техник назорат линияларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш амалиётга жорий этсин. 6. 2023 йил 1 сентябрдан жисмоний шахсларга тегишли 100 от кучи қувватигача бўлган қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникаларини техник кўрикдан ўтказиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларга ҳам берилсин. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси 2023 йил 1 ноябрга қадар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда техникаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларига ахборот хавфсизлиги талабларини инобатга олган ҳолда, «Техникалар техник кўриги» автоматлаштирилган ахборот тизимига кириш имкониятини яратиш чораларини кўрсин. Белгилансинки: тадбиркорлик субъектлари «Техникалар техник кўриги» автоматлаштирилган ахборот тизимига тўлиқ интеграция қилингунга қадар техник кўрикдан ўтган ва техник соз деб топилган ҳар бир техникага тадбиркорлик субъектлари томонидан уларнинг техник ҳолати ҳақида далолатнома берилади; тадбиркорлик субъектлари томонидан бериладиган далолатнома Инспекция томонидан техник кўрик натижаларини қўшимча техник кўрик ўтказмаган ҳолда «Техникалар техник кўриги» автоматлаштирилган ахборот тизимига киритиш учун асос бўлади. 7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда Инспекциянинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling