Қиймати: 600 млн.сўм ажратилган (лойиҳа техник ҳужжатлари асосида аниқлик киритилади).
Молиялаштириш манбаси: Сув хўжалиги вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари.
Тизим орқали шакллантириладиган маълумотлар:
- суғориладиган ерларида фаолият кўрсатаётган сув истеъмолчилари ва туман ирригация бўлимлари ўртасида сув етказиб бериш;
- сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш бўйича шартномаларни расмийлаштириш, яъни ҳар бир истеъмолчилар учун алоҳида тайёрлаш, имзолаш ва рўйхатга олиш, олинган сув тўғрисида далолатнома расмийлаштириш.
Идоралараро электрон ҳамкорлик:
- Солиқ қўмитаси маълумотлар базаси;
- агроплатформа;
- ягона интерактив давлат хизматлари портали.
Кутилаётган самарадорлик:
- сув етказиб берганлик учун белгиланган солиқ миқдори ўртача 5 фоизга оширилади;
- Республикамизда мавжуд 84,7 мингдан ортиқ сув истеъмолчиларига сув етказиб бериш бўйича шартномалар ва сувга бўлган талабномаларни расмийлаштириш электрон шаклга ўтказилади.
Лойиҳанинг ижро ҳолати:
Вазирликнинг назорат режаси тасдиқланган, унга асосан лойиҳа менжери ------.
Шунингдек, лойиҳани амалга ошириш юзасидан “Uzinfocom” МЧЖ билан ҳамкорликда лойиҳа олди ўрганиш ишлари амалга оширилган.
Унга асосан “Сув ҳисоби ва ҳисоботларини юритилишида кўмаклашувчи ахборот тизими”нинг лойиҳа паспорти тайёрланиб ID-1748 билан Электрон ҳукуматнинг ахборот тизимлари ва ресурслари ягона реестри (reestr.uz) дан рўйхатдан ўтказилган. Ҳозирда тизим концепциясини экспертизадан ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда, “Uzinfocom” МЧЖ томонидан тизимни ишлаб чиқиш ишлари амалга оширилмоқда.
5. Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, сув объектларининг муҳофаза зоналари, сел ва сув тошқинларини мониторинг қилиш жараёнларига давлат космик мониторинг тизимини жорий этиш ва доимий тарзда ундан фойдаланилишини таъминлаш.
Лойиҳа тури: Ташкилий чора-тадбирлар.
Лойиҳа босқичларининг ижро ҳолати (Бажарилмоқда):
1-босқич: Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги билан ҳамкорликни ташкил этиш (муддат: 2023 йил август).
2-босқич: Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, сув объектларининг муҳофаза зоналари, сел ва сув тошқинларини мониторинг қилиш жараёнларида давлат космик мониторинг тизимларидан фойдаланишни йўлга қўйиш (муддат: 2023 йил декабрь, доимий равишда).
Do'stlaringiz bilan baham: |