Лойиҳавий молиялаштириш бўйича Халқаро молия институтлар тажрибаси
Download 0.89 Mb.
|
15-mavzu ЛМ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Гаров таъминоти
Кредитлар кўпи билан етти йил, икки йилдан ошиқ бўлмаган имтиёзли давр билан давлат стратегик аҳамиятига молик бўлган (давлат инвестиция дастури орқали), импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқарувчи турли мулк шаклларига асосланган корхоналарни ушбу кредит йўналишлари бўйича кредитланиши мумкин.
Гаров таъминоти - кредит суммасининг 120 фоизидан кам бўлмаган миқдорда, ҳукумат ва учинчи шахслар кафолатлари, суғурта полислари, асосий воситалар, бино ва иншоотлар (баҳоланган қийматининг 70 фоизигача миқдорида), асбоб-ускуналар (баҳоланган қийматининг 60-70 фоизи миқдорида) бўлиши лозим.Гаров таъминоти - кредит суммасининг 120 фоизидан кам бўлмаган миқдорда, ҳукумат ва учинчи шахслар кафолатлари, суғурта полислари, асосий воситалар, бино ва иншоотлар (баҳоланган қийматининг 70 фоизигача миқдорида), асбоб-ускуналар (баҳоланган қийматининг 60-70 фоизи миқдорида) бўлиши лозим.Кредит учун фоизлар LIBORнинг фоиз ставкасига асосланган фоиз +ЕТТБ маржаси +маҳаллий банк маржаси асосида ҳисобланади. Бир марталик комиссия учун тўланадиган тўловлар барқарор валютадаги кредит суммасининг 1,5 фоизи миқдорида, мажбурият учун комиссия тўловлари йилига 0,7 фоиз, у кредит шартномаси имзолангандан бошлаб, кредит маблағлари қарз олувчи томонидан тўлиқ ишлатиб бўлгунигача ажратилиб турилади. Шунингдек, кредит бўйича барча турдаги тўловларнинг даврийлиги - ҳар олти ойда (масалан, 8 феврал ва 8 август ) амалга оширилади.
LIBOR- банклараро фоиз ставкаси. Кредитлар учун фоизларни ҳисоблаганда қуйидаги молиявий ҳаражатлар кўзда тутилиши лозим: - бир марталик комиссия - кредит шартномаси имзоланган кундан бошлаб, ўн кун ичида тўланади; - банк комиссияси - пул ўтказиш, аккредитив очиш ва бошқалар учун; - рўйхатга олишга кетадиган харажатлар - “Гаров тўғрисида”ги қонунга мувофиқ лойиҳа бўйича молиялашдан олдин, кўчмас мулкка бўлган гаров шартномаси суммасининг 0,5 фоизи миқдорида; - суғурта бадалларини тўлаш бўйича ҳаражатлар (гаровга қўйиладиан мулкни ва бошқаларни суғурта қилиш) - лойиҳа бўйича молиялаштириш бошлангунга қадар. Download 0.89 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling