Локал тармоқлар дастурий таъминоти
Download 91.5 Kb.
|
lokal disklar bilan ish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Локал тармоқлар дастурий таъминоти
Режа
Локал тармоклар дастурий таъминоти. Windows – 95 операцион тизиминииг тармокдаги интеграцияси. NETWARE тармок операцион тизими. Novell ЛХТни амалга ошириш вариантлари. Net Ware тармок операцион тизими тахминлари. Локал тармоқлар дастурий таъминоти Тармоқларнинг асосий вазифаси фойдаланувчиларга турли хил хизматлар кўрсатишдир. Бирор хизматчи амалга оширувчи дастурий таъминоти ушбу хизмат сервери ҳисобланади. Хизмат кўрсатиш ва серверларга мисол тариқасида қуйидагиларни келтириш мумкин: файлли сервер, босмали сервер, электрон почта сервери, коммуникацион сервер. Тармоқли дастурий таъминот локал тармокда хизмат кўрсатиш ва ишлашннинг турли вариантларини амалга оширади. Бир даражали (бир рангли) тармокларда барча компьютерлар тенг хукукли. Улар тармокда алохида иш жойи сифатида ишлайди, лекин айни пайтда хар кандай тармок компьютерининг дискидан, босиш курилмасидан хамкорликда фойдаланиш, маълумотларни узатиш имконияти мавжуд булади. Локал тармокда кенг таркалган иш варианти сифатида файл-сервер концепсиясидан фойдаланилади. У марказий, нисбатан кучли тармок комтьютерининг дастурий таъминоти томонидан амалга оширилади. Файл - сервер тармок ресурсларини бошкаради ва бошка компьютерлар ишчи станцияларидан кириш имконияти беради. Фойдаланувчи томонидан биргаликда фойдаланиш учун такдим этиладиган асосий ресурс бу марказий компьютернинг дискли хотирасидир. Бу компьютер хам файл-сервер деб юритилади. Ишчи станциялар фойдаланувчининг фаол ишлаши учун мулжалланган. Ишчи станция сифатида нисбатан арзон принтер ва хатго катгик дкскка эга булмаган компьютерлардан фойдаланиш мумкин. Дастурий таъминот тармокнинг барча фойдаланувчисига дастур ва маълумотларни саклаш учун файл-сервернинг ташки хотирасини, умумий принтерни такдим этади ва ишчи станциялар уртасида ахборотлар алмашинувини таъминлайди. Файл-серверда сакланувчи дастурлар ва маълумотлар бажариш ва кайта ишлаш учун ишчи станцияга алока канали оркали узатилиши керак. Тармок фаолиятини кувватловчи ва тармок хизматини ташкил этувчи тармокнинг дастурий таъминоти тармокли операцион тизимни амалга оширади. Тармок операцион тизим тармок иши учун зарур. Чунки локал шахсий компьютерлар учун операцион тизимлардан бири DOS, Windows – 95, OS/2, UNIX зарур. Тармок операцион тизим файл-серверда одатдаги вазифалардан ташкари (дискка кириш, файлларни саклаш, хотирадан фойдаланиш) файл-сервердаги маълумотларга рухсатсиз киришдан химоялайди ва фойдаланувчи хукуклари асосида бошкаради. Бундан ташкари операцион тизим турли операцион тизим урнатилиши мумккн булган барча ишчи станциялар билан ишлашни таъминлайди. Download 91.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling