10 - маъруза.
Локал тармоқлар (LAN) ва уларнинг қурилиш усуллари. LAN тармоғида қўлланиладиган асосий қурилмалар.
Режа.
1.Маршрутизаторнинг вазифаси.
2.Маршрутизаторларнинг қўлланиладиган ўрнига қараб
таснифланиши.
Маршрутизаторлар алоҳида тармоқларни, умумий тармоқлардан иборат тармоққа бирлаштиради. Ҳар бир маршрутизатор бир нечта тармоққа уланган бўлиши мумкин (1-расм).
1-расм. Тармоқлардан иборат тармоқ.
Маршрутизаторнинг асосий вазифаси – ҳар бир порт орқали қабул қилинадиган ва вақтинча сақлаб туриладиган тармоқ протоколлари (масалан IPX, IP, AppleTalk ёки Decnet протоколлари) пакетларининг сарлавҳаларини ўқиш ва пакетнинг тармоқ адреси, яъни IP-адреси асосида, унинг навбатдаги маршрути қандай бўлиши ҳақида қарор қабул қилишдан иборатдир.
Маршрутизаторлар қўлланиладиган ўрнига қараб, бир нечта синфларга бўлинади (2-расм):
1.Магистраль тармоқларни қуриш учун мўлжалланган маршрутизаторлар.
2.Тармоқларнинг чегаралари учун мўлжалланган маршрутизаторлар.
3.Худудий бўлимлар маршрутизаторлари.
4.Узоқлардаги офислар учун мўлжалланган маршрутизаторлар.
5.Локал тармоқлар маршрутизаторлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |