Қўлѐзма ҳуқуқида удк
Ўрхун-Энасой обидаларида қўлланилган номлар
Download 1.7 Mb. Pdf ko'rish
|
Dissertatsiya ishi M.Allambergenova
2.2. Ўрхун-Энасой обидаларида қўлланилган номлар
Ономастика-юнонча онамастика-сўзидан олинган бўлиб, ―ном қўйиш санъати‖ деган маънони билдиради. Ҳозирги вақтда бу термин икки маънода қўлланилади: 1. Маълум бир тил, халқ таркибида қўлланган барча атоқли отларнинг йиғиндиси. 2. Атоқли отлар, уларнинг шаклланиши ва ўзига хос хусусиятларини ўрганувчи соҳаси 39 . ХХ асрнинг 60-70 йилларида ўзбек тилшунослигида бир қатор илмий йўналишлар пайдо бўлди. Масалан: экспериментал фонетика, фонология, морфонология, фразеология, стилистика (услубшунослик), нутқ маданияти, ижтимоий тилшунослик (социолингвистика), ареал лингвистика, лингвостатистика кабилар. Ўзбек ономастикаси ҳам ўша даврларда вужудга келган тилшуносликнинг янги соҳаларидан бири саналади. Ўзбек ономастикаси (номшунослиги) ўтган асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб тилшуносликнинг энг ривожланган соҳаларидан бирига айланди. Ўзбек номшунослиги бўйича олиб борилган кенг кўламли тадқиқотлар ўзбек ономастикаси соҳасини бир қатор монографиялар, рисолалар, изоҳли луғатлар, кўп сонли илмий мақолалар, номзодлик ва докторлик диссертациялари билан бойитди 40 . Аждодларимиз ўзлари яшайдиган маҳалла, шаҳар ва қишлоқлар, хиѐбонларга ном танлашга жуда катта эътибор берган. Мисол учун, Тошкентнинг ўн икки дарвозасига берилган чуқур маъноли гўзал номларни олайлик. Самарқанд, Бешѐғош, Кўкча, Чиғатой, Сағбон, Лабзак, Тахтапул, 39 Begmatov E, Uluqov N. O‘zbek onomastikasi terminlarining izohli lug‘ati. Namangan-2006. B.60 40 Begmatov E, Uluqov N. O‘zbek onomastikasi. Bibliografik ko‘rsatkich (XIX asr oxiridan-2008 yilgacha e‘lon qilingan ishlar olingan). Namangan-2008. 168-b; 54 Қорасарой, Камолон, Қўймас, Қўқон, Қашқар дарвоза деган номлар авваламбор ўзининг аниқ тарихий-жуғрофий маъноси билан ажралиб туради. Қадимий номларда ота-боболаримизнинг ҳаѐт ва тафаккур тарзи яққол ўз аксини топган. Масалан, Тошкентнинг эски шаҳар қисмидаги Пичоқчилик, Чархчилик, Кўнчилик, Дегрезлик, Тақаси, Эгарчи, Ўқчи, Заргарлик, Парчабоф сингари маҳалла номлари бу ерда ҳунармандчилик нақадар ривожланганидан, халқимизнинг азалдан ўтроқ ҳаѐт кечириб, юксак маданий турмуш даражасига эга бўлганидан далолат беради. Шу нуқтаи назардан қараганда, кейинги йилларда пойтахтимизда миллий тарихимизга бегона бўлган, юқорида зикр этилган ясама, сиѐсий номлар ўрнига Миробод, Ракат, Минг ўрик, Дархонариқ, Шайхонтоҳур, Яккасарой, Зарқайнар, Учтепа каби асл номларнинг тикланганини, энг муҳими, бундай ишлар мамлакатимизнинг барча минтақа ва ҳудудлари миқѐсида амалга оширилаѐтганини таъкидлаш жоиз. Шу маънода номшунослик соҳасининг тадқиқи, ҳар жиҳатдан аҳамиятли деб ҳисоблаймиз. Тарихий атамаларни, номларни ўрганиш ва қайта тиклаш ҳар биримизда ватанга, тарихимизга бўлган эътиқодни, муҳаббатни қайта тиклайди. Ўрхун-Энасой обидаларидаги номларни ўрганиш ҳам айнан мана шу мақсадларни кўзлайди. Ономастика тилшуносликнинг ҳар қандай атоқли отларни, уларнинг пайдо бўлиш ва ўзгариш тарихини ўрганувчи бўлими, шунингдек, тилдаги барча атоқли отлар йиғиндисини ўзида ифодалайди. Ономастика фани тилдаги мавжуд ономастик тизимларни аниқлаш ва ўрганишни мақсад қилиб қўяди. Ономастика фани атоқли номларни олган объектларнинг тоифаларига кўра қуйидаги гуруҳларга ажратади: Download 1.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling