Қўлѐзма ҳуқуқида удк
Download 1.7 Mb. Pdf ko'rish
|
Dissertatsiya ishi M.Allambergenova
Откан, Отукан- топоними ўт эгаси, ота макон, болалар майдони,
замон, вақтнинг хони сингари маъноларга эга. Ўту+кан, ўту+қан, уту+қан, 62 Закиев М.З. Глубокие этнический корни тюркских народов. Астана-2011– 297-bet; 63 Лев Гумилев. Энциклопедия. / Гл. ред. Е.Б.Садыков. Cост. Т.К.Шанбай. – Москва, 2013. – 564-бет; 64 O‗zbekiston milliy ensklopediyasi. – Toshkent, O‗zbekiston milliy ensklopediyasi Davlat ilmiy nashriyoti, 2000; 65 Mahmud Qashg‘ariy, Devoni lug‘atit-turk, 1-jild, 1960-yil; 70 эгу+га, оту+га шаклидаги ўзакдош сўзлардан иборат кўринишлари мавжуд. 66 “Турк бодунуғ Отукән йәркә, бен ӧзум билгә Тўнюқуқ Тонйуқуқ Ӧтукан йәриг қонмыш” Турк халқина Отукан ерига, мен ўзим Билга Тўнюқуқ Отукан ерига қўнибди. [Тўнюқуқ, 17]. Айнан мана шу атамани ―Девони луғотит-турк‖ асаридан излаганимизда татар халқи ерида жойлашган чўлистон эканлиги ва бу жой уйғур ерларидан унча олис бўлмаган ерда жойлашганлиги ҳақидаги маълумотга дуч келдик. Ўтукан-(Хитой манбаларида (Ю-те-кин) Шимолий Мўғилистондаги Хангай тоғ тизмасининг Шарқий қисмидаги ўрмонли ўлка. Маҳмуд Қашғарий Ўтуканни Уйғур яқинидаги татар чўлларидаги бир жойнинг номи дейди 67 . Кӧгмен – ҳозирги Саян//Соен тоғ тизмалари. Турк хоқонлигининг аскари қирғиз элини бўйсундирганда Кўгман тоғини ошиб, қор кечиб боргани манбаларда кўрсатилган. “Кӧгмен йолы бир әрмиш, тумыш тәйин, әшидип, бу йолин йорысар йарамачы тәдим, йәрчи тиләдим…‖ Кўгман йўли битта экан, бекилган деб эшитиб, бу йўл билан юрса ярамайди. [Тўнюқуқ, 23].Саян тоғлари -Жанубий Сибир тоғларининг ўрта қисмида жойлашган тоғ ўлкаси. Саян икки тоғ тизмасига-Ғарбий Саян ва Шарқий Саянга бўлинади. Красноярск ўлкаси Иркутск вилоятининг жанубий, Тува ва Бурятия Республикаси шимолидаги ҳудудни эгаллайди Шантунг (ҳозирги номи Шандун текислиги) – Хитойнинг шарқий қисмидаги провинция. Шандун орол ва қисман Буюк Хитой текислигида, Хуанхе дарѐсининг қуйи қисмида жойлашган. Сариқ денгиз ва унинг Бохайван қўлтиғи сувлари ўраб туради. Турк бодун олурғали, Турк қаған олурғали, шантунг балиқ(қ)а, талуй ӧгузкә тәгмиш йоқ әрмиш қағаныма отунуп, су әлтдим. Турк халқи (ер юзига) ўрнашгандан бери, Турк хоқони (тахтга) ўрнашгандан бери Шантунг шаҳрига, денгиз, дарѐга етмаган эди. Хоқонимга арз қилиб, лашкар тортдим). [Тўнюқуқ,18]. 66 www.Turk.bitig.org 67 Mahmud Qashg‘ariy, Devoni lug‘atit-turk, 1-jild, 123-bet,1960-yil; |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling