Қўлѐзма ҳуқуқида удк


Грек тилидан ўзлашган сўзлар


Download 1.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/66
Sana13.02.2023
Hajmi1.7 Mb.
#1195204
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   66
Bog'liq
Dissertatsiya ishi M.Allambergenova

Грек тилидан ўзлашган сўзлар. VI-XI аср қадимги туркий тилда
жуда оз, жумладан, кәпур (камфора) (Қб), нам (Оѐ) (сеҳрли китоб) каби
сўзлар учрайди, холос
79

76
Култегин ѐдгорлиги. 
77
Тўнйуқуқ ѐдгорлиги 
78
Олтин ѐруғ ѐдгорлиги 
79
Азимов И, Раҳматов М «Қадимги туркий тил», Т-2005, 23-24 бетлар; 


81 
Туркий лексик қатлам. Ўзбек тили лексикасининг умумий асосини 
Ўрхун-Энасой қадимги туркий ѐзма ѐдгорликлари ташкил этади. Туркий 
тилларнинг ташкил топиш ва тараққий этиш жараѐни тахминан милоддан 
аввалги I минг йилликда бошланган ва бирмунча мураккаб кечган. Аммо 
Ўрхун-Энасой ѐдгорликлари тили бошқа туркий тиллар учун асос бўлиб 
хизмат қилган деб ўйлаш нотўғри бўлар эди. Биринчидан, туркий тил 
хусусиятлари (қадимги тунгус, мўғул каби тиллардан фарқли равишда) унда 
сўзловчилар ѐзувларига эга бўлишларидан анча аввал юзага келди, 
иккинчидан, бу тилда сўзловчилар VI-VII асрларда ҳали ягона халқ бўлиб 
шаклланмаган эдилар, учинчидан, қадимги туркий ѐдгорликлар тилида 
фарқларни кўриш мумкин. Энасой ѐдгорликлари тили қирғиз, тува тиллари, 
шорилар ва хакаслар тилига бирмунча яқин бўлса, ўғуз ѐзувлари туркман ва 
озарбайжон тилларининг, шунингдек, ўзбек тилининг ўғуз лаҳжаси мураккаб 
тараққиѐт босқичларини акс эттиради. Маҳмуд Қашғарий бундан 900 йил 
муқаддам: «Энг тўғри ва аниқ тил фақат шу тилни биладиган, форслар билан 
аралашмайдиган ва шаҳарларга бориш-келиш қиладиган одати бўлмаган 
кишиларнинг тилидир»,-деб ѐзган эди. «Девон»да келтирилган фикрлар ва 
чиқарилган хулосаларнинг аксарияти барча туркий тилларга ҳамда уларнинг 
шеваларига оиддир. Туркий тиллар учун умумий бўлган бундай хулосалар 
чиқариш учун, албатта, бу тилларни қиѐсий ўрганиш зарур ҳисобланади. 
Маълумки, Хоразм (қипчоқ) шевасида и, у каби унлилар билан бошланган 
сўзлар олдида й ундоши қўлланади. Маҳмуд Қашғарий эса туркий сўзларда 
бу ундош азалдан мавжудлигини таъкидлайди. Демак, шевадаги йилимақ, 
йип, йилан, йиллик каби сўзлар бошида й ундоши орттирилган эмас, бу 
ундошлар мазкур сўзлар таркибида қадимдан мавжуд. Қипчоқ шевасига оид 
кўпгина сўзлар ѐзма ѐдгорликлар тилида ҳам учрайди. Шеваларнинг асосий 
луғат фондини умумхалқ ўзбек тилининг асосий луғат фондидан ажратиш 
қийин. Лекин шундай бўлса ҳам шеванинг ўзигагина тегишли сўзлар 
анчагина.


82 

Download 1.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling