56. Сервис хизматлари таркибига нималар киради?
а) товарни сотувга тайёрлаш ва сотув вақтидаги хизматларни кўрсатиш
b) товарни сотувдан кейинги кафолатли хизматни кўрсатиш
с) товарни сотувдан олдинги хизматни кўрсатиш
d) товарни сотувдан олдинги ва сотувдан кейинги ишлатиш жараёнидаги хизматларни кўрсатиш
57. Хизматлар бозорига нималар киради?
а) ишлаб чиқариш корхоналари меҳнати натижалари
b) ноишлаб чиқариш корхоналари меҳнати натижалари
с) соғлиқни сақлаш ходимлари меҳнати натижалари
d) улгуржи савдо ходимлари меҳнати натижалари
58. Сервис хизматини ташкил этишнинг асосий шаклларини кўрсатинг.
а) ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг сервис хизмати бўлимлари
b) ремонт қилиш корхоналари ва дилер фирмалар сотув хизматлари
с) кафолат-маслаҳат марказлари ва техник хизмат кўрсатиш станциялари
d) барча жавоблар тўғри
59. Маркетинг-менежментнинг қандай концепцияларини биласиз?
а) фаол, замрнавий, инновацион ва тўғри концепциялар
b) такомиллашган, ички, ижтимоий ва замонавий концепциялар
с) ишлаб чиқариш ва товарни такомиллаштириш, тижорат ҳаракатларини фаоллаштириш, соф ва ижтимоий йўналтирилган маркетинг концепциялари
d) ижтимоий-йўналтирилган, такомиллашган, замонавий, инновацион ва ички маркетинг концепциялари
60. Соф маркетинг концепцияси нималарни ўз ичига олади?
а) ишлаб чиқариш, хизмат, товар, савдо ва фойдани
b) бозор, истеъмолчининг эҳтиёжи, маркетинг ва истеъмолчи эҳтиёжини қондириб фойда олишни
с) соф маркетинг, истеъмолчи эҳтиёжи, мижоз талаби, ишлаб чиқариш ва фойдани
d) хизмат, товар, улгуржи савдо ва фойдани
61. Товар деганда биз нималарни тушунамиз?
а) физик объектлар, хизматлар, инсонлар, жойлар, ташкилот ва ғояларни
b) хизматлар, инсонлар, жойлар, корхоналар, ғоялар ва рекламаларни
с) инсонлар, ассортимент, савдо маркаси ва ташкилотларни
d) хизматлар, товарлар, дизайн ва кафолатни
Do'stlaringiz bilan baham: |