III беморни текшириш, ташхис қўя олиш, даволаш режасини тузиш, оқибатни баҳолай билишни шакллантириш.
Шу мақсадда группа бир неча 2-3 кишидан иборат группачаларга бўлинади. Ҳар бир группага олдиндан тайёрланган бемор берилади.
Ҳар бир гуруҳ олдига қўйиладиган масалалар қуйидагилар:
- бемор умумий аҳволини баҳолаш – тана ҳарорати, эс-хуши, нафас олиши, артериал босими, пульс характери.
- бемор рентгенограммасини икки проекцияда ўрганиш. Биринчи ён проекция, иккинчи орқа проекция. Умуртқа поғонасини топиш, умуртқа поғонаси ўқини топиш, шаклини қиёслаш, танаси баландлиги ёйлар қирраларини текшириш, бўғим ўсиқларини кўриш, умуртқа канали олдинги орқа деворларини аниқлаш, диаметрини ўлчаш.
- умуртқа поғонасини клиник текшириш, ташқи кўрик, пайпаслаш, неврологик текшириш, кўрсатмаси бўлса.
- ташхисни ифодалаш.
- беморларни даволашнинг турини, муддатини, вақтинчалик иш қобилияти йўқотиш муддатини кўрсата билиш керак.
Талабалар ўзлари мустақил бемор билан шуғулланадилар. Ассистент талабалар гуруҳини назорат қилиб маслаҳат беради.
IV беморни таҳлил қилиш.
(Ташхис, даволаш тури, умуртқа поғонаси функциясини қайта тикланиши учун керакли давр, иш қобилияти қайта тикланиши учун керакли давр, асоратлар, оқибат).
30 минут ўтгач, талабалар йиғилиб ассистент билан бирга ишлайди. Навбат билан талабалар гуруҳи ўз фикр мулоҳазасини айтади (шикоятлар, анамнези ). Кейин текширишни қандай олиб борганларини айтиб берадилар. Рентген суратида кўрганлари, неврологик текширишлар изоҳланади. Ташхис айтилади ва шу асосида даволаш режасининг муддатини, иш қобилияти йўқотиш муддатини, оқибат, изоҳлаб берилади.
Шу пайтдан қолган гуруҳлар ва ассистент эшитиб саволлар берадилар, зарур бўлса тўғрилайдилар. Шундай қилиб, талабалар ҳар хил шикастланган беморларни ўрганиш имкониятига эга бўлишади.
V Якуний текшириш.
Гуруҳ хонада жамланади. Асосий муаммолар ҳал қилинади, касалхонагача бўлган ташхис ва биринчи ёрдам муҳокама қилинади. Клиник рентгенологик ташхис, даволаш тури асоратлар айтиб ўтилади.
Якуний назоратнинг юқори кўрсатгичини учинчи даражали вазифаларни еча билиш белгилайди. Шу ерда дарс тугайди, ассистент талабаларга келгуси мавзуни ва вазифани беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |