М атёқубов отаназар раҳимович


Download 48.16 Kb.
Sana27.01.2023
Hajmi48.16 Kb.
#1131720
Bog'liq
Отаназар Матёқубов


М АТЁҚУБОВ ОТАНАЗАР РАҲИМОВИЧ 
(1946.25-август, Хива)
Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Ўзбекистон Давлат мукофоти ва Халқаро мукофотлар совриндори, Токио университетининг Koizumi номидаги халқаро мукофоти соҳиби, профессор Отаназар Матёқубов республикамизнинг етакчи мусиқашуносларидан бири. Бу моҳир педагог-олим матбуотда чоп этилган илмий-оммабоп мақолалари, айниқса, мусиқий санъат билан боғлиқ турли туркумларда олиб борган телевизион кўрсатув ва радио эшиттиришлари ҳамда ташкилотчилик фаолияти билан эл-юрт ҳурматига сазовор бўлди. Тафаккури ва илмий салоҳияти кенг, олим О.Матёқубов узоқ йиллар давомида анъанавий ва замонавий мусиқа санъатининг ривожланиш жараёни билан боғлиқ долзарб муаммоларга бағишланган мавзулар билан санъатшунослик фанига ўзининг самарали ҳиссасини қўшиб келмоқда.
О.Матёқубов «Оғзаки анъанадаги профессионал музиқа асосларига кириш» (Тошкент 1983 й.); «Фараби об основах музыки Востока» (Тошкент 1986 й.), «Мақомот» (2004 й.), “Додекограмма”, “Хоразм танбур нотаси” (ўзбек, рус, инглиз тилларида), “Беседы с Ильясом” (рус тилида, Нью-Йорк, 2009), “Истоки и принципы Хорезмской нотации”, “Бухарский Шашмаком”, “Бухоро Шашмақомига яна бир назар”, “Узбекская классическая музыка” (4 томда), “Ўзбек мусиқаси” IV жилдлик, “Мақом энциклопедияси” II жилдлик китоблари муаллифи.
Download 48.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling