М е Х н а т ш а р т н о м а с и навоий шахар 2021 йил 22 август


Download 16.95 Kb.
bet1/2
Sana04.02.2023
Hajmi16.95 Kb.
#1159720
TuriКодекс
  1   2
Bog'liq
М Е Х Н А Т Ш А Р Т Н О М А С И. avto


М Е Х Н А Т Ш А Р Т Н О М А С И
Навоий шахар 2021 йил 22 август
Автомашина ижара шарномасига хамда Ўз. Рес. Фуқоролик кодексининг 564 моддаси 1 қисмига асосланиб “Хазора Файз Транс-2019” МЧЖ рахбари Ф.Мардонов келгусида “иш берувчи” деб номланиб бир томондан ва фуқаро Темирова Наргизахон Ҳошимовна келгусида “Ҳайдовчи” деб номланиб,
Иккинчи томондан ушбу шартномани қуйидагилар ҳақида туздилар:
1 Ш А Р Т Н О М А Н И Н Г П Р Е Д М Е Т И

    1. Ҳайдовчи Темирова Наргизахон Ҳошимовна “ДАМАС” русумли давлат белгиси 85R821HA автомашинани тўлиқ моддий жавобгарлик белгиланиб ҳайдовчи вазифасига ишга қабул қилинади.

    2. Шартнома муайян вақтга яъни лицензия варақасини амал қилиш муддатигача аҳолига йўл варақасида белгиланган йўналиш ва ҳудудда белгиланган ҳудудда йўловчи ташиш хизмати кўрсатиш учун тузилди.

    3. Ушбу шартнома ходим иш берувчи ўртасидаги меҳнат муносабатларини тартибга солади.

    4. Ҳайдовчининг билим ва касб савиясини текшириш ва ишга бўлган муносабатини назорат қилиш мақсадида ҳайдовчига 2 (икки) ойлик синов муддати белгиланади.

  1. Х О Д И М Н И Н Г М А Ж Б У Р И Я Т Л А Р И

    1. Меҳнат интизоми ва ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя қилиш;

    2. Иш берувчининг қонуний Фармойишлари бажариш;

    3. Меҳнатни мухофаза қилиш хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитария қоидаларига риоя қилиш;

    4. Қонунда назарда тутилган малака ҳамда лицензия талаб ва шартномаларига тўлиқ амал қилиш;

    5. Лавозим ва ҳаракат хавфсизлиги йўриқномаларига риоя қилиш;

    6. Автомашинага тўлиқ моддий жавобгар ҳисобланиб, йўл ҳаракати қоидаларига тўлиқ риоя қилиш;

    7. Ўзининг бошқарувидаги автомашинага ва корхонага эҳтиётсизлик орқасидан зиён етказса, етказилган зарар миқдорида моддий жавобгар бўлиш ҳамда етказилган моддий ва маънавий зарарни ўз ҳисобидан тўлаши;

    8. Қонунда белгиланган кундузги ва тунги 8 соатлик иш вақти 5 иш куни ва йўл кирага риоя қилиш;

    9. Қонунда белгиланган имтиёзли юк ва йўловчилар ташиш;

    10. Кунлик тиббий ва кунлик техник кўрикдан ўтмасдан йўл варақаси олмасдан юк ва йўловчи ташимаслик ва ўзининг бошқарувидаги автомашинага эҳтиёткорона муносабатда бўлиб, кунлик тушум топшириш ҳамда корхонага етказиш мумкин бўлган зарарнинг олдини олиш чораларини кўриш.

    11. Автомашина ижара шартномасида кўрсатилган ижара ҳаққини ижарага берувчига ўз ватида етказиб бериш.

    12. Қонунда белгиланган муддатда тиббий кўрикдан ўтиш ҳамда ўз бошқарувидаги автомашинани ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилган ҳолатда сақлашга жавобгар

    13. Ҳайдовчи ўз бошқарувидаги автомашина ва унинг жиҳозларини авайлаб сақлаш ва яроқсиз ҳолатга келишини олдини олиш;

    14. Ҳайдовчи йўл транспорт ҳодисаси содир этса корхонага ва суғурта агентлигига дарҳол хабар бериши жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиши шарт;

    15. Ҳайдовчи йўл варақасида белгиланган йўналиш ва белгиланган ҳудуддан ташқарида юк ва йўловчи ташимаслиги шарт.

    16. Ҳайдовчи йўл варақасида белгиланган йўналиш ва белгиланган ҳудуддан ташқарида иш вақтига риоя қилмасдан фаолият кўрсатиб юк ва йўловчиларни ҳаёти ва соғлигига зарар еткаса. Етказилган зарар миқдорида моддий ва маънавий жавобгар ҳисобланади.

  2. ИШ БЕРУВЧИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ

    1. Ходимнинг меҳнатини ташкил этиш, Ходимнинг меҳнатини муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси қоидалари лавозим йўриқномалари меҳнат шартномаси ва бошқа норматив ҳужжатлар билан таништириш;

    2. Меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомини таъминлаш;

    3. Хавфсиз ва самарали меҳнат қилиш учун шарт-шароитлар яратиш, ходимларга меҳнат хавфсиз шарт-шароитлари тўғрисида йўл йўриқ бериш.

    4. Қонун ҳужжатларига ва бошқа норматив ҳужжатларга риоя қилиш;

    5. Ходим ўз меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузганда яна меҳнат интизоми ва ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя қилмаслик кунлик тиббий ва техник кўрикдан ўтмасдан йўл варақаси олмасдан йўловчи ташиганлик ва кунлик тушум пулини топширмаганлик шунингдек маст ҳолда автомашина бошқарганлик ҳолатлари меҳнат шартномасини иш берувчи ташаббус билан бекор қилишга асос бўлиб ҳисобланади.

    6. Ходимга белгиланган тушум режасида фоиз миқдорида ҳақ тўлаш;


  3. Download 16.95 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling