M. O’. Sariboyeva jahon va turkiy xalqlar adabiyoti o’quv-uslubiy majmua Guliston- 2017


Download 342.12 Kb.
bet9/68
Sana03.11.2023
Hajmi342.12 Kb.
#1742103
TuriУчебное пособие
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   68
Bog'liq
Жалолидин Румий-fayllar.org

Турк адабиёти
Турк халқи тўғрисида умумий маълумот. Турк фольклори ва ёзма адабиёти. Турк адабиёти тарихини даврлаштириш: ўрта асрлар турк адабиёти, усмонли турк адабиёти, танзимот даври турк адабиёти, XIX аср охири –XX аср 20–йиллари турк адабиёти, янги давр турк адабиёти, замонавий турк адабиёти.

XI–XVIII асрлар турк адабиёти. Мавлоно Жалолиддин Румий (1207-1279) ҳаёти ва ижоди. “Маснавийи маънавий”, “Ичингдаги ичингдадир”, “Мажолиси сабъа”. Юнус Эмро (1240-1320) ижоди.


Танзимот даври. Турк маданиятига Европа маданиятининг таъсири. Таржималар. Номиқ Камол, Абдулҳақ Ҳамид Тархон, Аҳмад Мидҳат, Тавфиқ Фикрат, Холид Зиё Ушақлагил ижоди. XX аср турк адабиёти. Меҳмед Эмин Юрдақул, Меҳмед Акиф Эрсой, Умар Сайфидин, Зиё Кўкалп ижоди. Рашод Нури Гунтекиннинг “Чолиқуши”, “Тамға”, “Яшил кеча” романлари. Нозим Ҳикмат шеърияти. “Инсон манзаралари”, “Қон гапирмас” асарлари. Яшар Камолнинг “Инжа Мамад”, “Илонни ўлдирсалар” асарлари. Азиз Несин ижоди. Ўрхун Памуқ ижоди.


Озарбайжон адабиёти
Озарбайжон фольклори. “Гўруғли”, “Ошиқ ғариб” достонлари. Озарбайжон ёзма адабиёти. Низомий Ганжавий ижоди. “Хамса”. Шарқ адабиётида Хамсачилик. Муҳаммад Фузулий ҳаёти ва ижоди. “Лайли ва Мажнун” достони. Фузулий ижодида тасаввуфона ғоялар. Мирза Фатали Охундов ижоди. XIX аср охири–XX бошида озарбайжон адабиётида театр санъати ва драматургиянинг равнақ топиши. ХХ аср озарбайжон адабиёти. Самад Вурғун, Сулаймон Рустам, Расул Ризо, Наби Хазрий, М.Урдубодий, М.Ҳусайн, М.Иброҳимов ижоди. Замонавий озарбайжон адабиёти.

Қозоқ адабиёти
Қозоқ фольклори. Севги-муҳаббат мавзусидаги “Қиз Жибек”, “Қўзи Кўрпеш ва Баян сулув”, “Сулувшаш” достонлари. Жамбул, Махамбет ижоди. Чўқон Валихонов ҳаёти ва ижоди. Абай Қунанбоев ҳаёти ва ижоди. ХХ аср қозоқ адабиёти. Мухтор Авезов ижоди. “Абай”, “Абай йўли” романлари. “Қараш-қараш”, “Кўкёл” асарлари. Собит Муқонов ижоди. Ғабит Мусрепов асарлари. Анвар Олимжоновнинг “Ўтрор тантанаси”, “Маҳамбет найзаси асарлари”. Абдужамил Нурпеисовнинг “Қон ва тер” трилогияси. Ўлжас Сулайманов ижоди. Мухтор Шаханов ижоди. Замонавий қозоқ адабиёти.

Қирғиз адабиёти
Қирғиз халқ оғзаки ижоди. “Манас” эпоси. ХХ аср қирғиз адабиёти. Аали Тўқомбоев, Тугулбек Сидиқбеков, Қосимали Баяминов ижоди. Чингиз Айтматов ҳаёти ва ижоди. “Жамила” қиссаси. “Юзма-юз”, “Биринчи муаллим”, “Сомон йўли”, “Сарвқомат дилбарим”, “Алвидо, Гулсари!”, “Оқ кема”, “Соҳил бўйлаб чопаётган олапар” қиссалари. “Асрга татигулик кун”, “Қиёмат”, “Охирзамон нишоналари”, “Тоғлар қулаган замон” романлари. Чингиз Айтматов ижодида умуминсоний муаммолар ва миллий қадриятлар талқини. Тўлаган Қосимбековнинг “Синган қилич” романи. Замонавий қирғиз адабиёти.


Download 342.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling