М. Т. Миракмалов халқ табиий географик терминлари тошкент-2009
¿БобурномаÀда тилга олинган ҳайвонот олами
Download 0.98 Mb. Pdf ko'rish
|
ХАЛҚ ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК ТЕРМИНЛАРИ
¿БобурномаÀда тилга олинган ҳайвонот олами
Қуруқлик ҳайвонлари Паррандалар Сув ва сув ёқасида яшовчи ҳайвонлар Сув ҳайвонлари Оқ кийик Буғу-марал Товушқон (қуён) Фил Кара (каркидон) Саҳройи говмиш Нилогов (кўк хўкиз) Китахиой (калта оёқ) Уй (кичик ҳўкиз, гну) Кийик Маймун (бир неча тури) Нул, Ниюл (хурмо каламуши) Килохирий (сичқон) Товус Тўти (бир неча тури) Шорак (майна) Луча (бақаламун, хўрозча) Дуррож (каклик тури) Пул-пайқор (пул пақор, тоғ каклиги) Саҳройи товуқ Чалсий (чилсий) (чич каклик) Шом (банкив хўроз) Будана (бедана) Ҳарчал (тувалоқ дудок) Чарз (бизгалдок) Богри қора Динг (хинд лайлак) Сорас (теватурна) Маник (оқ бўйин лайлак) Улуғ бузак (ибис) Оқ бузак (ибис) Ўрдак (бир неча тури) Зумаж Сор (қизил калхат) Олақарға Мурги жангал (ўрмон товуғи) Улуғ шаппара (чамагдар) Акка (хакка, зағизғон) Кушкуна Карча (курча) (қора жарқалдирғоч) Қуйил (какку) Шер обий (тимсоҳ турларидан бири) Сепсор (сейсор) (қора тимсоҳ) Хўки обий (сув тўнғиз) Карёл (тимсоҳ тури) Какка (балиқ турларидан) Бақа (бир неча турлари.) Бобур, унинг зиддиятли, саргузаштларга бой бўлган ҳаёти ва илмий мероси шарқшунослар томонидан чуқур ўрганилмоқда. Унинг илмий мероси Шарқ маданияти ва умуман жаҳон маданиятига қўшилган бебаҳо хазиналардан эканлигини бутун дунёда тан олинган. Машҳур шарқшунос олим С.П.Толстов унга юксак баҳо бериб À…фарғоналик Заҳириддин Бобур – 28 Шарқдаги уйғониш даврининг энг атоқли сиёсий ва маданий арбобларидан биридирÁ деган эди. Ҳиндистоннинг давлат арбоблари ва олимлари Бобур ҳақида ижобий фикрдалар, чунки Бобур Ҳиндистонни талаб кетмади, одилона подшолик қилди, инсонпарвар, халқпарвар эканлигини исботлади, Жавоҳарлар Неру шунай ёзади: ÀБобур дилбар шахс, уйғониш даврининг типик ҳукмдори, мард ва тадбиркор шахс бўлган. У санъатни, адабиётни севган, ҳаёт нафосатидан лаззатлана билган… Бобурнинг Ҳиндистонга келиши туфайли Ҳиндистонда буюк ўзгаришлар содир бўлди, санъатда, ҳаётда, меъморчиликда ва маданиятнинг бошқа соҳаларида янгича серилҳом тараққиёт юз бердиÁ. 1 ÀБобурномаÁ дунёнинг турли тилларига таржима қилинган бўлиб, турли даврларда асар устида тадқиқот ишлари олиб борилган ва илмий ишлар олиб борилмоқда. Асарни тадқиқ этишда йирик мамлакатлар (АҚШ, Россия, Германия, Буюк Британия, Франция, Туркия, Покистон, Афғонистон, Италия, Ҳиндистон ва бошқалар) олимларининг ишлари диққатга сазовордир. Голландияда Витсен (1705), Англияда У.Эрскин ва Ж.Лейден (1826), Р.Колдекот (1844), А.Бевериж (1905), Талбот (1909)лар, Германияда Ю.Клапрат (1810), А.Кейзер (1828), Францияда Паве де Куртейл (1871), Б.Грамон (1980, 1985), Россияда Н.Ильминский (1857), Афғонистонда Абулхай Хабибий, Покистонда Рашид Ахтор Нодвий, Ҳиндистонда Мирза Насриддин Ҳайдар (1924), Туркияда Р.Аррат ҳамда Н.Баюр (1943-1946) ва бошқа олимлар ÀБобурномаÁни илмий тадқиқ этишга улкан ҳисса қўшдилар. 1980-1985 йилларда дунёнинг энг нуфузли ташкилотларидан бири – ЮНЕСКО ташаббуси билан ÀБобурномаÁ француз тилида босиб чиқарилди. 2 ÀБобурномаÁни илмий тадқиқ этишда ўзбекистонлик олимларнинг ҳам хизматлари каттадир. Н.Ильминский (Қозон, 1857) ва А.Беверидж (Лондон, 1 Дж. Неру. Открытие Индии.- Л.:- М.: 1955.-С. 272. 2 Le Livre de Babur. Traduit du turc tchatay par Jean. – Louis Bacque Grammant. Paris: UNESCO, 1985 29 1905) лар томонидан нашр этилган асар нусхаларига асосланиб, 1948 – 1949 йилларда ÀБобурномаÁнинг икки қисмдан иборат тўлиқ тексти ўзбек тилида босилиб чиқди. 1 П.Шамсиев ва С.Мирзаевлар нашрга тайёрлаган ушбу асар нусхаси янги ўзбек алифбосида географик номлар ва киши исмлари кўрсаткичи, луғат ва баъзи бир қисқа изоҳ ҳамда таржималар билан нашр этилди. Бу асар нусхаси 1960 йилга келиб, В.Зоҳидовнинг сўзбошиси билан қайта нашр қилинди. Тошкентда ÀБобурномаÁнинг биринчи русча нашри 1958 йилда амалга оширилди. 2 М.Салье таржимасига асосланиб, 1982 йили С.Азимжонова сўзбошиси ва М.Ҳайруллаев таҳрири остида ÀБобурномаÁ рус тилида қайта нашр этилди. Тилшунос олим П.Шамсиев ўзбек тилида нашр этилган юқоридаги асар нусхаларига асосланиб, уларда йўл қўйилган баъзи камчиликлар, таржима ва изоҳларга қўшимча қилиб, асарни 1989 йили қайта нашр этди. Умуман, тилшунос олим П.Шамсиевнинг ÀБобурномаÁ устида олиб борган ишлари таҳсинга лойиқдир. Бобуршунос, тарихчи олима С.Азимжонованинг хизматларини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим. Шарқшунослардан А.Носиров Бобур асарларининг тўла рўйҳати ва Бобур ҳақида турли тилларда эълон қилинган материалларни тўплаган. Тилшунос олим Х.Назарова Бобур асарларида учрайдиган ва тушинилиши қийин бўлган сўзларнинг изоҳли луғатини тузди. 3 Бобуршунослар орасида ҳассос олим, атоқли географ Ҳамидулла Ҳасановни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиздир. Ҳ.Ҳ.Ҳасанов Бобурнинг ҳаёти ва унинг меъросини чуқурроқ ўрганиш мақсадида Бобур изидан – Андижондан Ҳиндистонга сафар уюштирди. Бобурнинг пойи қадами теккан 1 З.М.Бобур ÀБобурномаÁ I-II қисм.-Т.: 1948, 1949 (нашрга тайёрловчилар: П.Шамсиев ва С.Мирзаев). 2 З.М.Бобур “Бабурнаме”. Перевод М.Салье – Т.: 1958. (под ред. С.Азимджановой). 3 Х.Назарова. Захириддин Муҳаммад Бобир асарлари учун қисқача луғат. Масъул муҳаррир Л.Халилов.-Т.: ÀФанÁ, 1972. 30 бир неча шаҳарларда бўлди, бобокалонимиз томонидан қурдирилган зиёратгоҳларни ҳамда Бобурнинг Кобулдаги қабрини бориб зиёрат қилди. Сафардан ажойиб маълумотлар билан қайтган олим, кейинчалик Бобур ва унинг географик мероси ҳақида рисола ёзди 1 . Рисолада Бобур меросининг географик жиҳатлари талқин қилинган ва ÀБобурномаÁда тилга олинган йирик жойлар харитаси ишланган. Айрим жой номлари ва терминларини изоҳлаб берган. Хуллас, муаллиф ÀБобурномаÁнинг географик қонуниятларини тўла очиб берган. Қуйида ÀБобурномаÁда келтирилган халқ географик терминларидан намуналар келтирилди: 2 6-жадвал Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling