М. Т. Миракмалов халқ табиий географик терминлари тошкент-2009


Download 0.98 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/88
Sana13.09.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1676943
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   88
Bog'liq
ХАЛҚ ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК ТЕРМИНЛАРИ

сақо ва наҳр маҳаллий адабий тилга эндиликда чуқур сингиб кетди. Наҳр
термини ҳозиргача айрим йирик ариқлар (каналлар) номида сақланиб қолган: 
Нарпай, Улуғнор... (III, 117); Ўлкада учрайдиган айрим эроний (форсий) 
терминлар баъзан ўз маъносида қўлланилмайди: шундай терминлардан дарё
илгари денгиз маъносини берар эди, эндиликда катта дарё, катта ирмоқ
маъноларида ишлатилмоқда. ...Ер ости ариғи (канали) тушунчаси ўрнига 
туркийча бирор сўз ишлатилмаган бўлса керак, форсча кориз кенг 
ишлатилиб келинмоқда (Усмонийлар тилида бунинг ўрнига кунг
ишлатилади (III, 117-118)); дарё (дарья) (III, 118.120); дарёча (дарьяча) (III, 
200) – кичик дарё, ирмоқ; жазира (джазира) – арабча орол (III,47), муаллифи 
номаълум бўлган “Ҳудуд ал-олам”да жазира яриморол маъносида 


38
ишлатилган. Жайҳун (джейхун) дарё. Дарёнинг катта ирмоғи – жўй, уни руд
деб ҳам аталади. Катта дарё эса жайҳун деб аталади (III, 72); Дуоб (дуаб) –
икки дарё (III, 296); Қўра (кура) – араб географлари Фарғонадаги бир неча 
қишлоқлар тўдасини қўра деб аташган (қаранг: ўрчин, рустак); қўрғон
(курган) – шаҳар, қалъа (III, 288); қўрғонча (курганча) – кичик қишлоқ 
(“замки”) (III, 244).
Кўпгина араб географлари Бухоро шаҳрини уч қисмга бўлишади: ўрда
(цитадель), форсча 
кўҳандиз – эски қалъа; мадина (шаҳар), форсча
шаҳристон; рабод – шаҳар атрофи (қаранг: рабод III, 380); қир (кыр) – усти 
ясси, гумбазсимон тепаликлар. Ўрта Осиёдан ташқарида ҳам кенг 
ишлатилган (III, 167); лалми (ляльми) – баҳорикор ерлар, лалми ерлар
суғорилмай деҳқончилик қилинадиган ерлар (III, 117). Кўриниб турибдики
В.Бартольд деҳқончиликка оид тарихий терминлар билан биргаликда
ҳозирги асосий луғат таркибида бўлган терминларни ҳам қўллаган.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling