М. Т. Миракмалов халқ табиий географик терминлари тошкент-2009
Ўзбек географик терминшунослигининг ривожланишида
Download 0.98 Mb. Pdf ko'rish
|
ХАЛҚ ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК ТЕРМИНЛАРИ
1.5. Ўзбек географик терминшунослигининг ривожланишида
таржима (русча-ўзбекча) адабиётининг аҳамияти Географик терминшуносликнинг ривожланишида таржима адабиёти муҳим ўрин тутади. Таржима жараёнида таржима терминлари пайдо бўлади. Бундай терминлар ўз тилимиз заҳирасидан олинади. Ҳаёт тўхтаб қолмагани каби географик терминлар ва тушунчалар ҳам тўхтовсиз бойиб боради. Ўз тилимизда йўқ бўлган термин ва тушунчалар бошқа халқлар тилларидан бизнинг тилимизга кириб келади. Лекин бошқа халқлар тилидан кириб келган терминлар кўпинча қабул қилувчи халқларнинг талаффузига, тил қоидаларига (хусусиятларига) мослаб, бироз ўзгартирилиб олиниши мумкин. Ўзбек географик терминшунослигида таржима терминлари (русчадан) асримизнинг 30-йилларидан пайдо бўла бошлаган эди. Ўша даврда мамлакатимизда география таълимининг ривожланиши, географик билимларнинг оммалашувида, рус тилидаги география дарсликлари ва қўлланмалари таржимони А.Обизовнинг хизматлари катта бўлди. А.Обизов рус тилидаги бир қатор ўрта ва олий мактаб дарсликлари таржимонидир. Олимнинг 1933-1939 йиллар давомида рус тилидан таржима қилган “Ўлкани ўрганиш дарслиги. Табиат” (Т., Ўздавнашр, 1939), А.С.Барков ва Половинкинларнинг “Табиий жўғрофия” (Т., Ўздавнашр, 1936) ва “Физик география” (Т., Сам., 1939) дарсликларидаги айрим терминлар ҳақида тўхталиб ўтиш лозим. Дастлабки икки дарслик таржималаридаги терминлар ўртасида деярли фарқлар йўқ. 1933 йилги таржимада жўғрофия, харита, ер 53 усти шакллари, дўнг (тепалик – М.М.), маъдан чашмалари, мағора (ғор – М.М.), эгрилик, дарё тиндирмалари (чўкмалари – М.М.), даражалик тўр, бўйлик (узунлик – М.М.), табақалик тоғ (палахсали тоғ - М.М.), тақим ороллар, музтоғ каби олдиндан қўлланиб келинган терминлар ишлатилган. 1936 йилги таржимада бўлса, жўғрофия, харита, план олиш, масштаб, тахминлаш, артезиан, карстлик ҳодисалар, мағора, сталактит ва сталакмит, манба, сувайирғич, асл қирғоқ, эгриликлар (меанрда – М.М.), температура, лаб, бухта, горизот, даражалик тўр, экватор, меридиан, параллел, кенглик ва бўйлик, орбита, литосфера, гидросфера, атмосфера, эпицентр, табақали тоғ, тропосфера, стратосфера, изотерма, барометр, флюгер, бриз, муссон, тропик пояс, музтоғ ва бошқа терминлар қўлланилган. Ушбу таржимада илмий географик адабиётга рус тили орқали кириб келаётган янги терминлар билан бирга дўнг, маъдан чашмалари, мағора, асл қирғоқ, эгрилик, пояс каби кўпгина терминлар аввалги шаклларида ишлатилган. 1939 йилги таржимада эса рус тили орқали кириб келган янги терминлар кўпроқ қўлланилган: география, карта, компас, физик география, терраса, сутка, градус (тўри), архипелаг, пояс ва бошқалар. Русча землетрясение – зилзила, пещера – ғор, умеренный пояс – ўртача пояс, оползень – ўпирилиш деб таржима қилинди, ҳолбуки унгача бу терминларни ўзбек тилидаги таржималари ер қимирлаши, унгур, мўътадил пояс, сурилма каби терминлар бўлган. Айнан мана шу йиллари географик терминларда ўзгаршилар содир бўлди. Буни қуйидаги жадвалдан ҳам кўриш мумкин: 7-жадвал Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling