М. Т. Миракмалов халқ табиий географик терминлари тошкент-2009
Айрим терминларнинг 1936 ва 1939 йиллардаги “Табиий география”
Download 0.98 Mb. Pdf ko'rish
|
ХАЛҚ ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК ТЕРМИНЛАРИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- (А.Обизов тарж.) 1939 й. “Физик география” (А.Обизов тарж.)
- Поверхность
Айрим терминларнинг 1936 ва 1939 йиллардаги “Табиий география”
дарсликларда ишлатилиши Русча 1936 й. “Табиий жўғрофия” (А.Обизов тарж.) 1939 й. “Физик география” (А.Обизов тарж.) География Жўғрофия География 54 Карта Компас Сутка Рельеф Устье Холм Оползень Землетрясение Атм. давление Планшет Перистые облака Овраг Пояс Умеренный пояс Пещера Долгота ва широта Меандр Градусная сеть Глыбовые горы Архипелаг Айсберг Физическая география Харита Компас Кун-тун Ер усти шакллари (Дарёнинг қуйилиш жойи) Дўнг Сурилма Ер қимирлаши Атмосфера босими Планшет Парра булутлар Жар Пояс Мўътадил пояс Мағора Буйлик ва кенглик Эгрилик Даражалик тўр Табақали тоғ Тақим ороллар Музтоғ Табиий жўғрофия Карта Компас Сутка Ер усти формалари Мансаб Дўнг Ўпирилиш Зилзила Атмосфера босими Планшет Патли булутлар Чуқур Пояс Ўртача пояс Ғор Узунлик ва кенглик Меандр Градус тўри Палахсали тоғ Архипелаг Айсберг Физик география 40-йилларнинг бошларида нашр этилган дарслик, қўлланма ва луғатларда айрим терминлар рус тилидаги ҳолича қўлланган. М.Х.Бектемиров ва С.М.Саидрасуловларнинг русча-ўзбекча луғатида уступ, утес, стремнина, скала, продукт, пурга, пойма, плес, оболочка, нанос, корабль каби русча сўзлар ўзбек тилида айнан берилган. Ваҳоланки уларни ўзбекча муқобиллари мавжуд: жарлик, қоятош (тик қоя), остона (дарёнинг тезоқар жойи), қоя, маҳсулот, қор бўрони, қайир, чуқур жой (ўзанда), қобиқ, 55 оқизиқ (жинслар), кема каби. Кейинги нашр этилган географик адабиётларда терминлар бироз барқарорлашгандек бўлди. Ўзбек географик терминшунослиги, луғатчилиги тарихида, терминларнинг барқарорлашуви ва қатъийлашувида, атоқли олим Ҳ.Ҳ.Ҳасановнинг “Русча-ўзбекча ва ўзбекча-русча география терминлари луғати” (Т., 1964) китоби катта аҳамиятга эга бўлди. Китоб сўзбошисида муаллиф томонидан айрим терминлар хусусида мулоҳазалар юритилган. Русча “осадок”сўзининг бир неча маъноси бор. Химияда чўкма, қуйқа деб олинган, географияда атмосферные осадки – ёғинлар деб ишлатилади. Геологияда осадочные породы – чўкинди жинслар дейилади. Аммо географияда ернинг ва денгиз остининг чуқурчасини ифодалайдиган впадина сўзини чўкма дейиш – юқоридагиларга зид бўлиб қолмоқда. Демак, впадина сўзи учун бошқа термин топишимиз керак. Луғатда ботиқ ва чуқурча сўзларини ишлатдик...” 1 Поверхность – юза, сирт, уст, оболочка - қобиқ, кора- пўст, пласт - қават, слой – қатлам, покров - қоплам, высокие облака – баланд булутлар, верхные облака – юқори булутлар (ёки баланд булутлар) деб қатъий тарзда таржима қилинади. Шунингдек, терминологияда айрим синонимлар қаторидан доминантлар ажратиб кўрсатлиган: русча водопад сўзининг синонимлари (шарқирама, шаршара, шаршарақ, шовва, учрасув) орасидан шаршара доминант қилиб олинди. Наводнение, разлив, паводок, полная вода, половодье сўзларининг ҳар бирига муқобил сўз топилди: наводнение –умуман тошқин, паводок – маълум мавсумда (баҳор ёки кузда) муз ёки қор эриши, ёғин ёғиши билан сувнинг қисқа муддатга бирдан кўпийиши ёки тошиши, полная вода – сувнинг энг юқорилашган ҳолати, тўлин сув, Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling