М. Т. Миракмалов халқ табиий географик терминлари тошкент-2009


II БОБ. ХАЛҚ (МАҲАЛЛИЙ) ГЕОГРАФИК ТЕРМИНЛАРИ ВА


Download 0.98 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/88
Sana13.09.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1676943
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   88
Bog'liq
ХАЛҚ ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК ТЕРМИНЛАРИ

II БОБ. ХАЛҚ (МАҲАЛЛИЙ) ГЕОГРАФИК ТЕРМИНЛАРИ ВА 
УЛАРНИНГ ПАЙДО БЎЛИШ, ШАКЛЛАНИШ ХУСУСИЯТЛАРИ
2.1. Халқ (маҳаллий) географик терминлари-илмий терминларнинг 
муҳим тури
Ҳар бир фаннинг ривожланишида мукаммал ўрганилган ва илмий 
ишлаб чиқилган терминларнинг аҳамияти бениҳоя каттадир. Терминларсиз 
фаннинг ривожланишини тасаввур қилиш қийин. Терминларнинг аниқлиги, 
мукаммаллиги фаннинг ривожланишини маълум жиҳатдан белгилаб беради. 
Термин ёрдамида маълум ҳодиса таснифи ихчам берилади ва ўша ҳодисани 
тез ўзлаштириб олиш имконини беради. Термин
умумий истеъмол 
сўзларидан бир маъноли бўлиши, аниқ ифода этилиши ва эмоционалликка 
эга эмаслиги каби белгилар билан фарқланади.
Ўзбек энциклопедиясида терминга қуйидагича таъриф берилган: 
ÀТермин – лотинча сўз бўлиб, чегара, чек деган маъноларни беради. У инсон 
ҳаёти, фаолияти ёки билимининг бирор соҳасига оид муайян тушунчанинг 
бошқа тушунчалар билан нисбатини ифодаловчи сўз ёки сўз бирикмаси…Á
Табиатда рўй бераётган ҳодисаларни билиш учун уларнинг ҳар бири 
аниқ бир термин билан ифодаланади. Терминлар маълум фан соҳасига аниқ 
йўналган, системали (тизимли), қисқа, грамматик жиҳатдан тўғри, чуқур 
таҳлил этилган бўлиши лозим.
Маълумки, ҳаётда рўй берган ҳар қандай янгилик, аввало, тилда ўз 
ифодасини топади, халқ тилидан эса илмий терминга айланади. Фан-техника 
тараққиёти натижасида илм-фанда янги-янги фан тармоқлари, илмий 
йўналишлар шаклланиши, илмий тадқиқот ишлари кўламининг кенгайиши ва 
чуқурлашуви билан боғлиқ равишда янги терминлар
пайдо бўлади. 
Фанларнинг умумлашуви (интеграцияси) натижасида умумий услублар, 
билимлар, тушунчалар ва табиийки терминларни келтириб чиқаради. 
Кўпгина ҳолларда, термин, тушунча ва географик ном бир-бирлари билан 


58
чалкаштириб юборилади. терминга юқорида таъриф берилди. Тушунчани 
қуйидагича тушуниш мумкин:

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling