64
Географик терминология олдида турган муаммоларни эса қуйидагича
гуруҳлаштириш мумкин:
1)
Терминларни тўплаш муаммоси: Терминларни, айниқса халқ
(маҳаллий) географик терминларини тўплаш мақсадида
турли географик
объектларга тоғ ва тоғолди районларига, дарё бўйларига, узоқ қишлоқларга
махсус илмий сафарлар уюштириш лозим.
Маълумки, тоғликлар тили энг
соф тил ҳисобланади. Улар билан бўлган суҳбатлар чоғида
илмий ва
оммабоп адабиётда камдан-кам учрайдиган ёки ҳали адабиётдан ўрин
олмаган терминларни, халқ (маҳаллий) географик терминларини тўплаш
мумкин.
2)
Терминларни
саралаш
муаммоси:
Турли
манбалардан
тўпланган халқ (маҳаллий) географик терминлари табиатнинг қайси
компонентига оид эканлигига қараб сараланади (гуруҳланади). Сўнгра
терминлар лингвистик таҳлил этилади ва этимологияси аниқланади. Ўзбек
тилида қўлланилаётган кўпгина халқ
географик терминлари араб, форс-
тожик ва бошқа Шарқ халқлари тилидан она тилимизга ўтган. Бинобарин,
ўзбек халқи қадимги шарқ халқларидан бири бўлиб, унинг ўтмиши,
маданияти,
анъанаси ва тили, Шарқ халқлари, жумладан, араб-форс
тиллари
билан биргаликда таркиб топган.
3)
Терминларнинг ареалларини аниқлаш ва ўрганиш муаммоси.
Do'stlaringiz bilan baham: