М. Т. Миракмалов халқ табиий географик терминлари тошкент-2009
Download 0.98 Mb. Pdf ko'rish
|
ХАЛҚ ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК ТЕРМИНЛАРИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- ¿Чопқун ёғинÀ
- ¿серка музÀ
¿оёқ булутиÀ, патсимон булутлар – ¿момиқ булутÀ, тўлқинсимон булутлар
– ¿барра булутÀ, баланд қатламли булутлар эса – ¿чарви булутÀ дейилган. Лекин улар илмий терминлар қаторидан ўрин олмаган. ¿Чопқун ёғинÀ - ёмғир аралаш қор ёғиб, шамол эсиб туриш ҳодисаси. Ёғинсиз қаттиқ шамол, чанг бўронга қорадовул дейилади. Иссиқ шамол – гармсар, совуқ шамол – сарсар деб юритилади, жанубий иссиқ шамолни бухороликлар ангқизоқ дейишади. Ангқизоқ пайтида ҳаво ва тупроқ қуриб, ўсимликлар нобуд бўлишига олиб келади. Бундай иссиқ шамол гармсел, ангқизоқ вақтидаги жазирама кун ¿ангиз кунÀ деб юритилади. ¿ЯқориқонÀ - осмондан муз ёғиш ҳодисасидир. Майсалар юзасидаги музларга нисбатан ¿серка музÀ термини ишлатилган. Этак дарёнинг қуйи оқимидаги ерлар (дарё этаги), қишлоқ, шаҳар ёки бирор объектнинг пастки чекка қисми (қишлоқ этаги), тоғ этаги ва ҳоказо. Юрт – тоғларда овчилар тунаши учун қулай, асосан текис, атрофи дарахтлар билан ўралган ер. Баъзан ғор (унгур)лардан ҳам юрт сифатида фойдаланилади ва бошқа овчилар, йўловчилар фойдаланиши учун юртга туз, гугурт, ўтин қолдирилади; тоғларда каклик овлаш учун тепаликка махсус ясалган супа тахт деб юритилади. Тахт қуйидагича ясалади: ўт-ўланлардан тозаланиб махсус йўл қилинади. Бу йўл тепага – махсус супа қилиб ясалган текис ерга – тахтга олиб чиқилади. Хоразмда отиз (отз) деб, экин экиладиган ер, томорқа ерлари, умуман далага айтилади. Даладаги ўқариқ (бош ариқ) солма деб, ўқариқдан тортилган ариқларга эса қариқ деб юритилади. Соқа эса ариқнинг бошланиш жойи. Қашқадарёда қирот термини унча баланд бўлмаган, кенг, узун ва усти текис дўнгликларга нисбатан қўлланилади. Қиротнинг устида лалмикор ерлар бўлиб, деҳқончилик қилиш мумкин. Унча баланд бўлмаслиги, устининг кенг ва текис бўлиши билан қирдан фарқ қилади. Қозоқ географ 68 терминшуноси Г.К. Конкашпаевнинг ёзишича қирот йирик, лекин унча баланд бўлмаган дўнг, тепа. 1 Қадимдан халқимиз дунё томонларини ҳам ўзига хос терминлар билан атаб келишган: шимол ўрнида соя бет, терскай, жануб ўрнида кунгай, Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling