М. Т. Миракмалов халқ табиий географик терминлари тошкент-2009


манглай, кунаш, кунорти, кунтегар


Download 0.98 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/88
Sana13.09.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1676943
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   88
Bog'liq
ХАЛҚ ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК ТЕРМИНЛАРИ

манглай, кунаш, кунорти, кунтегар, шарқ ўрнида кунтуғди, кун чиқиш 
томон, машриқ, юқори бет, ғарб ўрнида эса кунботар, мағриб, одоқ (бет), 
ботар, қибла томон, паст ва ҳоказолар ишлатилган.
Халқ оғзаки нутқида ишлатиладиган айрим географик терминлар инсон 
танаси аъзолари билан аталади: дарёнинг қуйилиш жойи ҳамда тоғ дарасига 
кираверишдаги энг тор жойга (тоғ оғзи) оғиз дейилади.
Тоғ этаклари, дарёларнинг қуйи оқимига оёқ дейилади. Қўл – тоғ 
ёнбағридаги чўзиқ тепаликлар, тоғ чеккасидаги дўнгликлар; тоғ тепасидан 
этагигача тўғри тушган дўнг; водийнинг ўртасидан тепасигача бўлган ер; 
баъзан дарёнинг ирмоқлари ҳам қўл дейилади. Дарёнинг бурилиш жойи 
тирсак дейилади. Тумшуқ деб тоғ, тепалик ва оролнинг бурнини, учли
томонини айтилади; санғир ҳам шу маънода (Ҳ.Ҳасанов, Тошкент, 1964, 20 –
бет.); Бел – тоғлардан ошиб ўтиш осон бўлган жой, ошув, кўтал, довон. Жой 
номлари таркибида ҳам учрайди: Музбел, Олтинбел ва бошқалар.
Бармоқ - экзоген жараёнлар натижасида (асосан эол ва нураш) пайдо 
бўлган релеьф шакли. Топонимлар таркибида ўткир қиррали чўққи, тепалик 
(сопка) маъносида қўлланилади. Бош – дарёнинг (ирмоқнинг) юқори қисми –
бошланиш жойи, тоғ чўққиси (боши), халқимиз орасида тоғнинг боши 
(чўққиси), дарёнинг боши иборалари кенг ишлатилади. Форсча – тожикча сар
– бош, масалан, тоғсар – тоғнинг боши. Қош – узунасига чўзилган тепалик, 
марза, баланд қирғоқ, ўрмоннинг чети (Э.М.Мурзаев, 1984, 265-бет). Тил 
қўлтиқча ва бўйин маъноларида ишлатилган. Тил сўзининг синонимларидан 
бири қайроқ сўзидир(Ҳ.Ҳасанов, Тошкент, 1969, 23-бет). Лаб – дарё 
қирғоғи, бирор объектнинг чети маъносида ишлатилади.
1
Конкашпаев Г.К. Казахские народные геогарфические термины. – Изв. АН Каз ССР №99 серия географ. 
Вып. 3 Алма-Ата. 1951 .- С.27.


69
Булоқнинг ер бетига чиққан жойига булоқнинг кўзи дейишади. 
Ариқнинг тармоқланган жойи қулоқ дейилади. Бундай терминлар анатомик 

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling