79
Булоқ
термини
ёрдамида
Бешбулоқ,
Музбулоқ,
Оқбулоқ,
Арашонбулоқ, Қушбулоқ, Булоқбоши, Қўтирбулоқ, Қайнарбулоқ, Шўрбулоқ,
Қашқабулоқ, Ойдинбулоқ, Совуқбулоқ, Қорабулоқ, Кандабулоқ, Мингбулоқ
ва бошқа топонимлар ясалган;
Сой термини ёрдамида вужудга келган топонимлар: Оқсоқотасой,
Қизилсой, Нурекотасой, Човлисой, Белдорсой, Тераклисой, Сўқоқсой,
Паркентсой, Қорақуясой, Олмалиқсой, Оқтошсой, Тавасой, Шайдонсой,
Гумсой, Озодбошсой, Олмалиқсой ва ҳоказо.
Кўл термини ёрдамида вужудга келган топонимлар: Денгизкўл,
Тўдакўл, Аччиқкўл, Каттакўл, Девонкўл, Қоракўл, Иссиқкўл, Шайтонкўл,
Олтинкўл, Тегирмонкўл, Чуқуркўл ва бошқалар.
Дарё термини ёрдамида Амударё, Сирдарё, Нориндарё, Қорадарё,
Қолгандарё,
Оқдарё,
Тўполондарё,
Қашқадарё,
Сурхондарё
каби
гидронимлар пайдо бўлган.
Галақудуқ, Оёққудуқ, Эшонқудуқ, Отқудуқ, Қўшқудуқ, Учқудуқ,
Жалолқудуқ, Қизилқудуқ каби топонимлар
қудуқ термини ёрдамида ясалган.
Флористик ва фаунистик топотерминлар. Флористик ва
фаунистик
топотерминлар топонимлар таркибида иштирок этиб,
жой номларининг
аталишида ўсимлик ва ҳайвонот олами турларини ифода этди. Жийда, тол,
тут, қайрағоч, олма, чинор, терак, ўрик, бодом каби ўсимлик ва ҳайвонот
олами турларини ифода этиб, топонимлар таркибида кўп учрайди:
Do'stlaringiz bilan baham: