М. Т. Миракмалов халқ табиий географик терминлари тошкент-2009


Download 0.98 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/88
Sana13.09.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1676943
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   88
Bog'liq
ХАЛҚ ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК ТЕРМИНЛАРИ

Қатағон – ўзбек халқи таркибидаги қабилалардан бўлиб, уларнинг кўп 
қисми ўз уруғларини унутиб юборишган. Ўзбекистоннинг айрим вилоятлари 
1
Қаранг: Шониёзов К. К этнической истории узбекского народа. -Т.: 1974.-Б.109-110.
2
Қаранг: Охунов Н. Топонимлар ва уларнинг номланиш хусусиятлари. –Т.: ÀФанÁ, 1989.-Б.10.
3
Қаранг: Охунов Н. Топонимлар ва уларнинг номланиш хусусиятлари. -Т.: ÀФанÁ, 1989.-Б.10.


83
(Хоразм, Фарғона, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд) даги Қатағон номли 
қишлоқлар шу ерларда қатағонлар яшаганлигидан далолат беради.
Дўрмон қабиласи
яшаган ҳудудларда шу қабила номи билан 
аталадиган топонимлар сақланиб қолган. Фарғона водийси, Хоразм, Бухоро 
вилоятларида дўрмон этнотопоними билан ясалган топонимлар бор: Дўрмон, 
Дўрмонча, Пастки Дўрмон, Юқори Дўрмон, Ёнбош Дўрмон, Тоза Дўрмон, 
Оёқ Дўрмон ва бошқалар. ÀДўрмонларнинг қуйли, увоқ, уч уруғ, кўкчелак, 
саксон, нўғой, гурдак, ойтамғали каби уруғлари бўлганÁ.
1
Юзлар, Каропчиюз, Марқаюз, Ганчиюз, Улюз (Улуғюз), Юзия, 
Юзмаҳалла, Хитойюз, Ҳўжаюз, Парчаюз, Сартюзи, Бешюз, Сартюз, 
Юзқишлоқ каби топонимлар юз этнонимик топотермини асосида вужудга 
келган.
Андижон, Бўз, Шаҳрихон, Навоий, Бахмал, Фориш, Ғаллаорол, 
Наманган, 
Тўрақўрғон, 
Янгиқўрғон, 
Булунғур, 
Жомбой, 
Иштихон, 
Каттақўрғон, Пастдарғом, Хатирчи, Ўзбекистон, Шаҳрисабз, Қарши 
туманидаги Сарой, Данғара туманидаги Капасарой, Топтиқсарой, Бағдод 
туманидаги Чексарой, Ўзбекистон туманидаги Дўнгсарой, Уйчи туманидаги 
Қўштепасарой, Ромитон, Қоракўл туманидаги Миёнсарой, Келес туманидаги 
Кўксарой, Ўрта Чирчиқ туманидаги Ўртасарой каби топонимлар сарой
топотермини ёрдамида ясалган.
Минг қабиласи номи билан Катта Минглар, Кичик Минглар, Минглар, 
Мингтон, Мингқишлоқ каби ойконимлар номланган. Минглар Самарқанд, 
Жиззах, қисман Фарғона водийсида ҳамда Бухоро воҳасида, Сурхондарё ва 
Хоразмда яшаганлар.
Манғит қабиласи асосан Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё, Хоразм 
воҳаси ва Жиззах атрофларида яшаган. Манғитлар оқ манғит, қора манғит, оч 
манғит, чала манғит, бойғунди манғит, темирхўжа, исобой, гаулак, кўса, тоз, 
қорабайир, бақирчи, кўла тамғали, манғит қозоқ, ун икки чўқай, галаботир, 
1
Қаранг: Қораев С. Географик номлар маъноси. –Т.: ÀЎзбекистонÁ, 1978.-Б. 50.


84
бешкил, чобакчак, ўз, уволай каби уруғларга бўлинган.
1
Оқманнғит, 
Мангитон, Манғиттепа, Манғит, Манғитёп, Манғитобод, Манғитсолма каби 
топонимлар шу қабила номи билан юритилган.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling