М. Т. Миракмалов халқ табиий географик терминлари тошкент-2009


Турк номи билан боғлиқ Туркистон, Туркибола, Туркипоён, Турклар,  Туровул, Туркмаҳалла, Туркравот, Туркқишлоқ каби топонимлар, туркман


Download 0.98 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/88
Sana13.09.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1676943
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   88
Bog'liq
ХАЛҚ ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК ТЕРМИНЛАРИ

Турк номи билан боғлиқ Туркистон, Туркибола, Туркипоён, Турклар, 
Туровул, Туркмаҳалла, Туркравот, Туркқишлоқ каби топонимлар, туркман
номи билан Туркмановул, Ёмонтуркман, Туркман, Туркманболо сингари 
топонимлар вужудга келган. Қиёт 92 бовли ўзбек қавмлари қаторида тилган 
олинган уруғлардан бири бўлиб, улар Бухоро, Навоий, Самарқанд 
вилоятлари ҳамда Наманган вилояти ҳудудларида тарқалган. Қиёт, 
Ёмонқиёт, Коризқиёт, Лаппиқиёт каби этнотопонимлар улар номи билан 
боғлиқ.
Республикамиз ҳудудида турли миллатлар, халқлар тарқалганлиги, 
яшаганлиги ҳақида маълумотлар берувчи топонимлар ҳам кўп.
Араб этнонимик топотермини ёрдамида Арабқишлоқ, Арабхона
Арабқўрғонча, Арабморзор, Араблар, Арабон, Араббанд, Арабчек, Арабтўпи, 
Қизилараб, Арабмаҳалла, Каттаараб каби топонимлар ясалгандир.
Афғон
топотермини ёрдамида Афғонқишлоқ, Авғон, Афғонбоғ, 
Афғонон, Авғона каби топонимлар, ўзбек топотерминидан Ўзбек, Ўзбекон, 
Ўзбекқишлоқ, Ўзбековул, Ўзбеккент, Ўзбекёп, Ўзбекмаҳалла, Ўзбекқипчоқ, 
Ўзбеккўтал каби топонимлар вужудга келган. Уйғурсон, Уйғур, Қашқар, 
Қашқарқишлоқ, Қашқаргузар, Қашқармахай, Қашқари, Қашқармаҳалла 
сингари топонимлар уйғур, қашқар этнонимик топотерминлари иштирокида 
ясалгандир.
Тожик топотермини ёрдамида Тожикобод, Тожиклар, Тожикравот, 
Тожикқишлоқ, Тожикмаҳалла, Тожиковул, Катта Тожик ва бошқалар; Қозоқ
топотермини ёрдамида Қозоқовул, Қозоқариқ, Қозоқтўпи, Қозоққўрғон, 
Қозоқ, 
Қозоқлар, 
Қозоқсой, 
Қозоққайирма 
ва 
бошқалар; 
Қирғиз
топотермини 
ёрдамида 
Қирғизсарой, 
Қирғизқишлоқ, 
Қирғизқўрғон, 
Қирғизгузар, 
Қирғизқўрғонча, 
Қирғизлар, 
Қирғизовул, 
Қирғизобод, 
1
Бу ҳақда қаранг: Ўзбек Совет Энциклопедияси. VI том. 594-бет.


85
Қирғизшўра, Қирғизмаҳалла ва бошқа топонимлар вужудга келган. 
Қорақалпоқ, Қорақалпоққўрғонча, Татарқишлоқ, Татартўпи, Қалмоқон, 
Қалмоқлар, Қалмоқ, Работқалмоқ, Қалмоққир каби топонимлар ҳам 
этнонимик топотерминлар ёрдамида ясалган.
Кўриниб, турибдики, этнонимик топотерминлар ёрдамида вужудга 
келган топонимлар асосан ойконимлардан иборат. Улар этноойконимлар деб 
юритилади ҳамда бундай топонимлар маълум ҳудудларда қадим замонлардан 
бошлаб ҳаёт кечирган уруғ-қабилалар, халқларга оид муҳим маълумотлар 
беради. Йирик уруғ-аймоқлар, қабилалар ўз навбатида кичик бўлинмаларга, 
тармоқларга, кичик
уруғларга бўлинган. Бундай кичик
уруғларнинг 
кўпчилиги ҳозирги пайтда унутиб юборилган бўлсада, ойконимлар сифатида 
сақланиб қолган. Қуйида шундай этноойконимлар рўйхати берилди.
1
9-жадвал

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling