Топонимик терминлар(ТТ)нинг турлари ва айрим намуналар
Геомор-
фологик ТТ
Лито-
логик ТТ
Гидро-
логик ТТ
Флористик ва
фаунистик
ТТ
Ойконимик
ТТ
Этно-
нимик ТТ
Турли
ТТ
бел
олтин
арашон
арпа
гузар
араб
катта
дўнг
кумуш
арна
бодом
даҳа
дўрмон
кичик
жар
зар
ариқ
олма
кўча
минг
кўҳна
кўтал
қум
булоқ
терак
кент
найман
чучук
орт (арт)
тош
гузар
тол
маҳалла
сарой
ширин
тоғ
газ
дарё
ўрик
овул
уйғур
эски
чуқур
нефть
ёп
буқа
шаҳар
юз
юқори
қоратов
темир
ком
туя
қишлоқ
ўзбек
ўрта
қопчиғай
кўл
чаён
қўрғон(ча) қанғли
қизил
қудуқ
ғазол
қипчоқ
қуйи
2.4. Ўзбек халқ (маҳаллий) географик терминларининг лексик
таркиби ва ҳозирги заҳираси
Муайян ҳудуддаги терминларнинг лексик таркибига ҳар бир ҳудудда
яшовчи халқлар, уруғ ва қабилалар терминлари киради. Чунки ўша ҳудудда
яшовчи ҳар бир халқ терминларни ўз тилларида кўпинча турлича номлайди,
бу уларнинг тилида акс этади.
Ўрта Осиё ҳудудида шу жумладан, Ўзбекистон ҳудудида ҳам, қадим
замонлардан буён бир қанча уруғ, қабила ва халқлар яшаб келмоқда. Бу
ҳақдаги маълумотлар улар яшайдиган ҳудуд топонимлари ва терминларида
(лексик таркиби) ҳам ўз аксини топган.
Ушбу ҳудудда туркий халқлар билан бирга бошқа халқлар вакиллари
яшаган ва яшаб келмоқда.
Географик терминлар тарихан келиб чиқиши, қайси халқ, уруғ,
қабилаларнинг тилларига мансуб эканлигини ҳисобга олиб, қуйидаги
гуруҳларга бўлинди:
90
1.Умумтуркий лексикасига оид халқ (маҳаллий) географик терминлари.
2.Сўғд тили лексикасига оид халқ (маҳаллий) географик терминлари.
3.Форс-тожик лексикасига оид халқ (маҳаллий) географик терминлари.
4.Мўғул тили лексикасига оид халқ (маҳаллий) географик терминлар.
5.Араб тили лексикасига оид халқ (маҳаллий) географик терминлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |