М. Т. Миракмалов халқ табиий географик терминлари тошкент-2009


Балиқ (балиғ) термини қадимий туркий тилда шаҳар деган маънони  беради. Баъзи муалифлар бу терминни балчиқ


Download 0.98 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/88
Sana13.09.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1676943
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   88
Bog'liq
ХАЛҚ ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК ТЕРМИНЛАРИ

Балиқ (балиғ) термини қадимий туркий тилда шаҳар деган маънони 
беради. Баъзи муалифлар бу терминни балчиқ (лой) билан боғлашади, лекин 
бу исбот талаб қилади.
4
Қадимий туркий манбаларда боласоғун шаклида ҳам 
бўлган. Хусусан, қорахонийлар давлатининг пойтахти Боласоғун
5
(хон 
шаҳри) бўлган (Шарқий Туркистон), Хонбалиқ (Пекин шаҳрининг қадимги 
1
қаранг: Қораев С., Ғуломов П., Раҳимбеков Р. Географиядан изоҳил луғат. -Т.: ÀЎқитувчиÁ, 1979.-Б.10.
2
Бу ҳақда қаранг: Конкашпаев Г.К. Казахские народные географические термины – Изв. АН КазССР серия 
географ. Алма-ата 1951 стр. 99, Конкашпаев Г.К. Географические названия монгольского произхождения, на 
территории Казахастана – Изв. АН.КазССР серия филолог. Алма-ата, 1959. I.
3
қаранг: Радлов В.В. Опыть словаря тюрских наречий. –СПб.: 1888-1911 (в 4 томах 8 книгах).
4
Бу ҳақда қаранг: Э.М.Муразев Словарь народных географических терминов. -М.: ÀМысльÁ, 1984-С. 71.
5
Бу ҳақда қаранг: Ҳасанов Ҳ.Ҳ. Маҳмуд Кошғарий. -Т.: 1963.-Б. 47-48.


92
туркийча номи), бундан ташқари, Балиқ, Галабалиқ ўтлоғи (Озарбайжон) 
каби топонимлар балиқ термини билан боғлиқ.
1
Бўғоз (бўғиз) асосан океанлар, денгизлар, кўллар ва уларнинг айрим 
қисмларини
бир-бирлари 
билан 
қўшилиб 
турадиган 
камбар 
сув
2

Топонимияда 
ўтиш 
йўли 
маъносида 
ҳам 
қўлланилади. 
Жанубий 
Қирғизистонда бўғоз – сойлик. Пастлик ер, икки сойликнинг туташган жойи, 
туркманларда дарёнинг қуйилиш жойи, дара, танги(танг, бўғиз, қопчиғай), 
торгина тоғ йўли маъноларида ишлатилади. Жой номлари таркибида ҳам 
учрайди. Қримда – Кебитбўғоз, Ангарбўғоз довонлари, Таман ярим ороли 
(Краснодар)даги Бўғоз кўрфази(лиман). Бўғоз тили ва шу номдаги аҳоли 
пункти, Одесса яқинида Каролина Бўғоз, Босфор бўғизининг туркча номи 
Бўғоз, ҳатто Кипрда ҳам Бўғоз номли тоғ бор.
Бўз ёрдамида бўз ер, бўз сув, бўз тупроқ каби терминлар вужудга 
келган. Бўз ер - қўриқ ер. Ҳайдалган ер, ҳосилдор ер маъносида, бўз тупроқ 
Ўрта Осиёда денгиз сатҳидан баландлиги 300 м дан 1000 м гача бўлган 
ерларда кенг тарқалган тупроқ тури.
3
Бўз сув термини эса лойқа, сариқ тусли 
сув. Дарё юмшоқ жинсларни, айниқса лёссни, лёссимон гилни ювиб оққанда 
ҳосил бўлади
4
Бўз термини Озарбайжонда “яланғоч”, “ўрмонсиз” маъносида 
қўлланилади. Туркча бўзқир – чўл, дашт
5
маъносида, туркманча ҳам 
шундай. Бўзтоғ (Бўздоғ), Бўзтепа, Бўзбурун, Бўзғил тоғлари (Озарбайжон), 
Бўзбайтал дарёси (Тожикистон), Бўзайғир, Бўзорол, Бўзариқ, Бўздала 
(Қозоғистон), Бўзсув, Бўз, Бўзқалъа (Ўзбекистон), Бўзтери (Қирғизистон) 
каби топонимлар бевосита бўз термини билан боғлиқ.
Дейгиш(дегиш) - Қуйи Амударёда ғовак жинсли қирғоқларни сув ювиб 
туриши ва натижада қирғоқлар қулаб, кўплаб ғовак тоғ жинсларини сув 
оқизиб кетиши ҳодисаси.
1
Бу ҳақда қаранг: Алиев А.И. Топонимия западных районов Азарбайджана АКД, Баку, 1975.
2
Қораев С., Ғуломов П., Раҳимбеков Р. Географиядан изоҳли луғат. -Т.: ÀЎқитувчиÁ, 1979.-Б. 31.
3
Бу терминлар ҳақида қаранг: Ғуломов П.Н. Жўғрофия атамалари ва тушунчалари изоҳли луғати. -Т.:
ÀЎқитувчиÁ, 1994.-Б. 22.
4
Бу терминлар ҳақида қаранг: Ғуломов П.Н. Жўғрофия атамалари ва тушунчалари изоҳли луғати. -Т.:
ÀЎқитувчиÁ, 1994.-Б. 22.
5
қаранг: Туркча-ўзбекча ва ўзбекча-туркча луғат. -Т.: ÀЎзбекистонÁ, 1993.-Б. 23.


93
Э.М.Мурзаев бу терминнинг келиб чиқишини “Қадимий туркий 
луғат(ДТС,1969)”га асосланиб “ўзгариш” термини билан боғлиқ бўлса керак, 
деб тахмин қилади.
1
Бу маҳаллий термин кенг тарқалиб, кўп тилларга 
ўзлашиб кетди.
Яйлов – ёзмоқ, тоғлардаги ёзги ўтлоқ, альп ва альпёни (субальп) 
ўтлоқлари. Рус адабий тилига яйла шаклида ўзлашган. Қримда яйла
Қозоғистон жайлов, Қирғизистонда жайла, Озарбайжонда яйла – тоғлик, 
яссиқтоғлик, супатоғ (плато, яйла), туркча яйла – ёзда чорва моллари 
боқиладиган супатоғ (плато), Афғонистонда – айлағ. Яйловлар турли 
тоғларда ҳар хил мутлақ баландликлардан ҳисобланади: Қримда 1000 м, Ўрта 
Осиёда ва Олтойда 2000-3500 м, Кавказда 2000-3000 м. Топонимлар 
таркибида ҳам учрайди: Олмаота вилоятидаги Жайлов, Жамбул вилоятида 
Жайловкўл шулар жумласидандир.
2
Жар – оқар сувларнинг юмшоқ тоғ жинсларини ўйиб ҳосил қилган 
чуқурлик бўлиб, асосан лёсс, лёссимон қумоқдан тузилган баланд 
текисликларда, тоғ этагидаги қияликларида кўп учрайди.
3
Қадимий туркий тилда (jarер шаклида учрайди.
4
Татар ва бошқирд 
тилларида яр - қирғоқ, Ёқутистонда жар (дьаар) – баланд қирғоқ, денгиз, 
дарё бўйидаги чуқурлик. Олтойда яр - қирғоқ, яр, Тувада эрик - қирғоқ, 
Хакасияда чар - қирғоқ, яр, форсий тилларда ҳам жар (жер) – ёриқ, дарз, 
зовур, уйқин (балка), тик қирғоқ, тик қоя шаклида қўлланилади.
5
Жой 
номлари таркибида жуда кўп учрайди: Жар, Жарли, Жардам – Озарбайжонда, 
Жаркўл, Жартепа, Жар-Тожикистонда, Қизиляр, Ярбажи-Олтойда, Жар-
Ёқутистонда, Жарариқ, Жарқўрғон, Жарқудуқ - Ўзбекистонда, Жарбулоқ, 
Жарлисув, Жаркўл, Жаркент – Арасан (Арашон), Жаркент (Панфилов), 
Муғожар - Қозоғистонда.
6
1
қаранг: Э.М.Мурзаев. Словарь народных географических терминов. -М.: ÀМысльÁ, 1984.-С. 175.
2
қаранг: Ўша асар. 178-бет.
3
қаранг: Ғуломов П.Н. Жўғрофия атамалари ва тушунчалари изоҳли луғати. -Т.: ÀЎқитувчиÁ, 1994.-Б.44.
4
М.Кошғарий ÀДевону луғатит-туркÁ -Т.: 1963, III том. 156-бет.
5
Савина В.И. Словарь географических терминов и других слов формирующие топонимию Ирана.-М.: 1984.-
С. 179.
6
Э.М.Мурзаев. Словарь народных географических терминов.-М.: ÀМысльÁ, 1984.-С. 179.


94

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling