М. Т. Миракмалов халқ табиий географик терминлари тошкент-2009


Боб – дарвоза, эшик, кириш жойи, топонимияда бўғоз(бўғиз)


Download 0.98 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/88
Sana13.09.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1676943
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   88
Bog'liq
ХАЛҚ ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК ТЕРМИНЛАРИ

Боб

дарвоза, эшик, кириш жойи,
топонимияда бўғоз(бўғиз)
маъносида қўлланилади. Асрлонбоб (Қирғизистонда), Поп(илгари Боб 
бўлган, Ўзбекистонда), Бобилмандоб бўғизи, Бобиюр, Боб Лаймун дарёси 
(Сурия), Боб-ал-Баҳрайн (Форс кўрфази) ва бошқа топонимлар боб термини 
билан бевосита боғлиқ.
Кўриниб 
турибдики, 
ўзбек 
халқ 
(маҳаллий) 
географик 
терминшунослигида араб тили лексикасига оид терминлар ҳам салмоқли
ўрин тутади. Эскириб, муомаладан чиқиб кетган ёки кам ишлатиладиган 
терминлар топонимлар таркибида сақланиб қолган ва шу топонимлар 
ёрдамида унинг тарқалиш ареалини билиб олиш мумкин.
Ўзбек географик терминшунослигида бошқа тиллардан қадимдан 
ўзлашиб, кенг қўлланилиб келинаётган терминлар билан бирга рус тили 
орқали кириб келган терминлар ҳам қўлланилиб келинмоқда. Собиқ 
Шўролар даврида зўрма-зўраки фанимизга киритилган айрим терминларни 
ҳисобга олмаганда, кўп терминлар русча терминлар эмас, балки рус тили 
орқали кириб келган илмий-байналмилал терминлардир. Табиий географияга 
оид ландшафт, район (табиий), фация, урочишче, тундра, тайга, флюгер, 
терраса, океан ва бошқа терминлар шулар жумласидандир. Бундай 
терминларнинг ўрнига соф ўзбекча (баъзан, арабча,
форс-тожикча) 
терминларни изламай, ёки эскириб қолган терминларни таклиф этмасдан, 
илмий-байналмилаллик тамойилига амал қилиб, ўз ҳолича ишлатишимиз 
ўринлидир.
Қуйида биз ўзбек географик терминшунослигида кенг қўлланиладиган 
ва илмий-байналмилал терминлар қаторидан ўрин олган турли хил тиллар 
лексикасига оид терминлардан намуналар келтирдик.


109
11-жадвал
Турли хил тиллар лексикасига оид терминлардан намуналар
Умумтуркий 
лексикасига 
оид 
терминлар
Арна, арашон*, анҳор*, адир, айдар*, ариқ, бағир, байир, 
бармоқ, ботқоқ, бош, бел*, балиқ, бўғоз (бўғиз), бўз, 
буз(муз), булоқ*, булут, водий, дала*, дара*, дашт*, дейгиш, 
денгиз, ёл жар, жилға, ирмоқ, кўл, камар, мағора*, сой*, 
сайрам, сардоба*, сангир, сел*, тақир, тархон, тошқин, тепа, 
терскай
Форс-тожик 
лексикасига 
оид 
терминлар
Арк*, айн, боб*, банд, биёбон, баҳр*, бўстон, гармсел, 
гузар*, гумбаз, дарбанд*, дара*, дуоб, деҳ, жўй, замин, 
кавир*, кўтал, кўҳ, кўлоб, лалми, мағора*, манба*, марғзор, 
об, поёноб, пул, роҳ (раҳа), рег, сангистон.
Араб 
тили 
лексикасига 
оид 
терминлар
Боб*, жабал, манба*, қибла, қалъа*, қаср, кавир*, майдон*, 
наҳр*, сел*, ҳисор*, жазира
Мўғул 
тили 
лексикасига 
оид атамалар
Аймоқ*, ангор*, орол*, арашон*, бел*, белтир*, булоқ*, 
дала*, ют*, қопчиғай*, нор (нур), сой, туман*, улус*.
Сўғд 
тили 
лексикасига 
оид атамалар
-овут, -кат, -ғор, -зой, -сара, -пор, -рут, -ровут ва бошқа 
қўшимчалар ёрдамида ясалган жой номлари (топонимлар).
*Эслатма: Ажратиб кўрсатлиган терминлар муайян лексикага аниқ тааллуқли бўлмаган 
терминлар.
Умумтуркий терминларининг заҳираси анча катта, лекин туркий 
халқлар яшайдиган ҳудуд катта бўлганлигидан ва улар яхлит ареалдан 
иборат эмаслигидан терминларни тўплаш муаммоси тўлиқ ҳал этилмаган. 
Ареаллар икки хил бўлиши мумкин:

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling