М. Т. Миракмалов халқ табиий географик терминлари тошкент-2009


Download 0.98 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/88
Sana13.09.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1676943
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   88
Bog'liq
ХАЛҚ ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК ТЕРМИНЛАРИ

1. Яхлит ареаллар.
2. Яхлит бўлмаган (узилган) ареаллар.
Олтой оиласи туркий гуруҳига кирувчи ўзбек, қирғиз, туркман, қозоқ, 
қорақалпоқ, олтой, хакас, тува тиллари, мўғул гуруҳига кирувчи бурят тили 
яхлит ареалини ташкил этади. Шу оила ва гуруҳга кирувчи чуваш, татар, 
бошқирд, озарбайжон, нўғай, қорачой, болқар, ёқут ва мўғил гуруҳига 


110
кирувчи қалмиқ тиллари ареали узилган ва яхлит бўлмаган тил ареалини 
ташкил этган.
Турли тиллар терминларининг тарқалиш ареаллари, ҳатто бир тилнинг 
ўзидаги турли лаҳжаларнинг географик тарқалиши масалалари ва умуман 
терминшуносликда ареаллар муаммоси билан лингвистик география 
шуғулланади.
Туркий халқларга қўшни халқлар тиллари ҳам терминлар заҳирасининг 
маълум қисмини ташкил этади, чунки қўшни халқлар (араб, форс-тожик ва 
бошқалар)дан бизнинг тилимизга
кириб
ўзлашиб кетган терминлар 
кўпчиликни ташкил этишини юқорида кўрдик. Бинобарин, тил ареаллари 
сиёсий-маъмурий чегараларга мос келмайди. Шунинг учун терминларни 
илмий сафар (саёҳат)лар давомида тўплаш энг асосий муаммо бўлиб 
қолаверади. Бу масалани ҳал этишнинг бир томони муайян ҳудуд бўйича 
бажарилган терминологик ёки топонимик тадқиқотлар билан танишиб, шу 
ҳудудга оид терминларни тўплашдир.


111
III БОБ. ХАЛҚ (МАҲАЛЛИЙ) ГЕОГРАФИК ТЕРМИНЛАРИНИ 
АМАЛГА КИРИТИШ ЙЎЛЛАРИ ВА ИМКОНИЯТЛАРИ
3.1.
Халқ (маҳаллий) географик терминларини саралаш, 
гуруҳлаштириш ва уларнинг таснифи
Турли луғатлар, қомуслар, ёзма манбалардан ва хариталардан, илмий 
сафарлар, саёҳатлар давомида тўпланган халқ географик терминлари саралаб 
олинади. Умумтаълим мактаблари учун чиқарилган дарслик ва дастурлардан 
ҳам мактаблар учун луғатлар тузиш мақсадида халқ географик терминлари 
саралаб олинади. Бунинг учун ҳар бир терминнинг тагига чизиб чиқилади. 
Саралаб олинган ҳар бир термин махсус карточкаларга ёзиб чиқилади. 
Карточка 
орқасида 
эса 
терминнинг 
манби 
кўрсатилади. 
Сўнгра 
карточкаларнинг ҳар бири алоҳида кўриб чиқилади, чунки ҳар бир термин
бир неча марта такрорланган бўлиши мумкин, улар алоҳида ажратиб 
олинади. Сараланиб бўлинган карточкаларнинг эса картотекаси тузилади. 
Картотека ёрдамида турли изоҳли ёки таржима луғатлари тузиш мумкин.
Сўнгги йилларда бир неча таржима
1
ва изоҳли
2
луғатлар босиб 
чиқарилди.
Тўпланган 
халқ 
(маҳаллий) 
табиий 
географик 
терминларини 
қуйидагича гуруҳлаштирдик:
1. Географик ўринни билдирувчи халқ географик терминлари.
2. Рельеф (орография)ни билдирувчи халқ географик терминлари.
3. Гидрологияга оид халқ географик терминлари.
4. Иқлимшуносликка оид халқ географик терминлари.
5. Тоғ жинслари билан боғлиқ халқ географик терминлари.
6. Тупроқларга оид халқ географик терминлари.
7. Биогеографияга оид халқ географик терминлари.
1
Расулов А.А., Ҳикматов Ф.Х., Акбаров А.А. Гидрология атамалари ва тушунчаларининг русча-ўзбекча 
луғати. -Т.: ÀУниверситетÁ, 1993; Мирортиқ Мирабдулла ўғли. Жўғрофий атамалар луғати. -Т.: ÀФанÁ, 1992. 
Ғуломов П.Н. Географиядан қисқача русча-ўзбекча ва ўзбекча-русча атамалар луғати. -Т.: “Университет”
1993.
2
Ғуломов П.Н. Жўғрофия атамалари ва тушунчалари изоҳли луғати. -Т.: ÀЎқитувчиÁ, 1994.


112
8. Ландшафтшуносликка оид халқ географик терминлари.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling