Географик ўрнини билдирувчи халқ географик терминлари. Бу
гуруҳдаги терминлар бирор объектнинг географик ўрнини, жойлашишини
билдиради. Масалан, одоқ, айри (айрилиш), лаб, кунгай (томон), терскай
(томон), бекат (тўхташ жойи, карвонсарой), бурун (тумшуқ), гузар, даҳан
(даҳана), ёна (ёнбағир), ёқа, манба, мансаб, мўйноқ, овлоқ, орқа ва бошқалар.
Одоқ термини оёқ сўзидан олинган бўлиб, дарёларнинг ўрта, асосан
қуйи қисми соҳилларидаги пастак текис жойларга нисбатан қўлланилади.
Дарёлар, тоғ тизмалари ва йўлларнинг бўлинган, тармоқланган
жойларига айри (айрилиш) дейилади.
Лаб термини дарё, кўл, жар ва бошқа объектларнинг чекка қисмига
нисбатан қўлланилади.
Тоғ, тепа, жар ва водийларнинг қуёшга (жанубга) қараган ва қуёш
нурлари кўп тушадиган томони кунгай, унга тескари томон эса терскай
томон деб юритилади.
1
Тоғ этагидан жарлик, кириш қийин бўлган жой, чуқур ер, ов
ҳайвонлари ҳайдаб қамаладиган жойга ағдол деб юритилади.
Бекат термини тўхташ жойи, карвонсарой маъносида қўлланилади.
Шаҳар (қишлоқ) марказларида кўпинча аҳоли тўпланадиган гавжум
жойлар гузар ҳисобланиб, у ерда кўпинча кичик бозорлар, чойхона, маданий-
маиший муассасалар, дўконлар ва бошқалар бўлади. Қадимдан гузарлар Ўрта
Осиёнинг турли шаҳар ва қишлоқларида мавжуд бўлиб келган. Ҳозирги
пайтда, айниқса, қишлоқ жойларда гузарларни қайта бунёд этиш, у ерларда
маданий-маиший муассасаларнинг қурилишига катта эътибор берилмоқда.
Гузар терминининг бошқа маънолари ҳам бор.
Маълумки, географияда бирор объект тадқиқ этилаётганда аввало
унинг ўзидан бошқа бирор йирик объект (кўпинча табиий объект)га нисбатан
географик ўрни қайд этилади. Бу тадқиқотларда, объектларнинг географик
1
Бу ҳақда қаранг: Қораев С., Ғуломов П., Раҳимбеков Р. Географиядан изоҳли луғат. -Т.: ÀЎқитувчиÁ, 1979.
76, 126-бетлар.
113
ўрнини тасвирлашда юқорида санаб ўтилган халқ (маҳаллий) географик
терминлари катта аҳамият касб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |