М. Т. Миракмалов халқ табиий географик терминлари тошкент-2009
Релеьфни (орографияни) билдирувчи халқ (маҳаллий) географик
Download 0.98 Mb. Pdf ko'rish
|
ХАЛҚ ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК ТЕРМИНЛАРИ
Релеьфни (орографияни) билдирувчи халқ (маҳаллий) географик
терминлари. Табиий географик терминлар орасида рельефни (орография) билдирувчи халқ (маҳаллий) географик терминлари кўпчиликни ташкил этади, зеро, рельеф асосий табиат компонентларидан биридир. Бундай терминлар муайян ҳудуднинг маҳаллий рельеф шакли (микрорельеф) ва умуман маҳаллий хусусиятларга қараб номланган. Шунинг учун бундай терминларнинг аксарияти маҳаллий терминлардир. Рельефни (орографияни) билдирувчи халқ (маҳаллий) географик терминларига адир, айдар, арт (орт), ақба (ақаба), ағдол (арғадол), байир, бел, белтоғ, бет, бўртиқ, бўртма (бўртиқ), бўсқиё, бўғин, водий, газа, дара, дарвоза, довон, домана, дўнг, етимтоғ, ёбон (ёвон), ёзи, ёзлоқ, ёл, ёриқ, жар, жар-жур (сержар), жарлик, жингалак қоя, жонғоқ, жўн (жўна), жўяк қум, камар, камгак, кўтал, кўҳ (тоғ), марза(маржа), олатоғ, отоноқ(эскирган термин), ошув, оғиз, пиллипоча, сайхон, сангир, сирт, сиғалон, супатоғ, тал (талл), тумшуқ, тароқ, тепа, узилма, унгур, хома, чил, чинк, ўй (ўйиқ), ўр-қир, қовоқ, қоратоғ (паст тоғ), қоя, қумтоғ, қўл, ғор, ҳовар ва бошқаларни киритиш мумкин. Ушбу халқ (маҳаллий) терминларидан илмий адабиётда нисбатан кам қўлланиладиган айримларини изоҳлаймиз: Байир - қум, қумоқ жинслар кенг тарқалган чўлларда шамолнинг ўйиш фаолияти натижасида пайдо бўлган ботиқ ерлар. Булар одатда ер ости сувлари стаҳигача чуқурлашади, сўнгра тўхтайди. Тагида кичик-кичик чуқурлар, майда қум дўнглари, шўрҳоклар бўлиши мумкин. Қримда, Туркманистонда тоғ олди баландликлари байир деб юритилади. Устюрт ва Манғишлоқда усти ясси тепа, қирлар ҳам байир дейилади. 1 Байир 1 қаранг: Ғуломов П.Н. Жўғрофия атамалари ва тушунчалари изоҳли луғати.-Т.: ÀЎқитувчиÁ, 1994.Б.-15. 114 терминининг бошқа маънолари ҳам бор. 1 Таниқли географ-терминшунос Г.К. Конкашпаев Àкелиб чиқишига кўра бу термин туркманча бўлса керакÁ дейди. Белтоғ термини баландлиги 5-8 м. бўлган, якка-якка ёки қатор қум барханларига нисбатан қўлланилади. Асосан чўлларда учрайдиган релеьф шакли. Рельефнинг кичикроқ кўтарилиб турган шакли (тепа, дўнг, қоя)га Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling