М. Т. Миракмалов халқ табиий географик терминлари тошкент-2009
бўртиқ деб аталади. Бўсқиё
Download 0.98 Mb. Pdf ko'rish
|
ХАЛҚ ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК ТЕРМИНЛАРИ
бўртиқ деб аталади. Бўсқиё эса нураш, юмшоқ жинсларнинг ювилиб кетиши
натижасида ҳосил бўлган яланғоч, тик қоя. Сурхондарё ва Қашқадарёнинг тоғли районларидаги тоғ ва тоғолди қирларида рельефни бўртиб, туртиб чиққан тоғ, тоғ тепаси ёки алоҳида тепалар газа деб юритилади. Қадимий тоғларнинг емирилиб кетиши натижасида бошқа тоғлардан ажралган ҳолда жойлашган қолдиқ тоғлар етимтоғ дейилади. Жингалак қоя – ҳаракатланаётган муз қириб, силлиқлаб кетган туб жинслар, қаттиқ тоғ жинслари. Бундай қоялар тўртламчи давр музлари босган ўлкаларда, ҳозирги баланд тоғларда тарқалган. Жингалак қояларнинг муз келган томонга қаранг ёни қия, тескари томони тикроқ бўлади. Одатда жингалак қоя яланғоч тошлар бўлиб, муз тарашлари аниқ кўриниб туради. 2 Сув, шамол эрозияси натижасида ҳосил бўлган нотекис, паст-баланд, ўр-қир ер жонғоқ деб аталади. Тоғ ёнбағирларидаги ўйиқ унгур, ботиқ, тор йўлакка нисбатан камгак термини қўлланилади. Кичик дўнгчалари бўлган текислик отонок деб юритилади. Эскирган термин бўлганлигидан ҳозир кам ишлатилади. Осилма – тоғнинг баланд қисмига илонизи бўлиб кўтарилган сўқмоқ йўл. Республикамизнинг айрим ҳудудларида ÀўрÁ деб юритилади. Тоғ жинсларининг (гранит, базальт) емирилиши натижасида ҳосил бўлган зинасимон ёнбағирлар пиллапоча деб аталади. 1 Бу ҳақда қаранг: Мурзаев Э.М. Словарь народных географических терминов.-М.: ÀМысльÁ, 1984.Б.-64. 2 қаранг: Ғуломов П.Н. Жўғрофия атамалари ва тушунчалари изоҳли луғти.-Т.: ÀЎқитувчиÁ, 1994.Б.-44. 115 Тоғлардаги тик ёнбағирларнинг ўрта ва қуйи қисмида тўпланган силлиқланмаган парча тошлар сиғалон деб юритилади. Сиғалон туб тоғ жинсларининг нураши натижасида ва нуроқ жинсларнинг юқоридан қулаб тушиши натижасида ҳосил бўлади. Тоғларнинг қатор ўткир чўққилари бўлган қирраси ёки музликлардаги ёриқларга нисбатан тароқ термини қўлланилади. Хома – Бухоро воҳасида кенг қўлланиладиган маҳаллий термин бўлиб, қатор тепа, узун чўзилган баландлик, қир маъносида қўлланилади. Самарқанд, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида тик жарлик, чуқур дара зов деб аталади. Текис жой, кенг текис ер, теп-текис жойлар ҳовар деб юритилади. Умуман олганда, рельефга оид бундай халқ (маҳаллий) терминлари Республикамиз ҳудудида жуда кўп ва бундай терминлардан кўпроқ тўплаш зарур. Ҳатто жанубий Ўзбекистон рельефини билдирувчи халқ географик терминлари бўйича махсус илмий тадқиқот ўтказилган. 1 Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling