М. Т. Миракмалов халқ табиий географик терминлари тошкент-2009


сайроб деб аталади. Ўрта Осиёда шимоли-ғарбдан вақтинча эсувчи кучли шамол сайқон


Download 0.98 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/88
Sana13.09.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1676943
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   88
Bog'liq
ХАЛҚ ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК ТЕРМИНЛАРИ

сайроб деб аталади.
Ўрта Осиёда шимоли-ғарбдан вақтинча эсувчи кучли шамол сайқон 
дейилган. Жануби-шарқий шамол эса эбе (эби) деб юритилган.
1
Кўпинча ёзда 
эсадиган салқин шамолни сарин шамол деб аташади.
Шабнам – илиқ ҳаво кириб келганда ўт, бута, дарахтлар ва бошқалар 
сиртида ҳосил бўладиган сув пардаси. Тунда ҳаво совиб, ундаги сув буғлари 
ажралиб чиқишидан ҳам шабнам тушади.
Табиатдаги йил фаслларининг ўзгариши, иқлимий ва об-ҳаво ўзгариши 
муносабати билан табиатнинг мавсумий ўзгариб боришини табиий 
географиянинг соҳаларидан бири – фенология ўрганади. Атоқли олим 
Ҳ.Ҳасановнинг таъбири билан айтганда фенология – табиий географиянинг 
Àтеша тегмаганÁ, Àбўз соҳасиÁ бўлиб, географик терминшуносликнинг ҳам 
тармоғи ҳисобланади. 
Тоғ жинслари билан боғлиқ халқ географик терминлариБу гуруҳ 
терминларга чағиртош, қумтош, харсанг, сиғалон, оҳактош, олмос, бўр, 
олтингугурт, қум, гилвата, қумлоқ, тошлоқ (сангзор), мармар, тошкўмир, 
кумуш, қорамой, пахтатош, қурум ва бошқа кўп терминларни киритиш 
мумкин.
Гилвата термини бошқача қилиб тоғ ёғи, гилмоя, соз кесак, тошсовун 
деб ҳам аталади. Гилвата гилларнинг бир тури – табиатда юмшоқ, ёғли, 
силлиқ ҳолда учрайди.
Чағиртош - қиррали тошлар цементлашиб ҳосил қилган тоғ жинси.
Тоғларда тик ёнбағирларнинг ўрта ва қуйи қисмида тўпланган 
силлиқланмаган парча тошлар сиғалон деб юритилади. Сиғалон тоғ 
жинсларининг физик нураши, парчаланиши натижасида ҳосил бўлади.
Халқимиз орасида нефтни қорамой деб ҳам аташади. 
1
қаранг: Масальский В.Н. Россия: Полное географическое описание нашего Отечества. Под. ред. 
П.П.Семёнова – Тянь-Шанского том XIX. Туркестанский край. С.-42.


120
Тоғ жинслари билан боғлиқ терминлар топонимлар таркибида ҳам кўп 
учрайди. Улар кўпинча муайян ҳудуддаги фойдали қазилма конларининг 
турини билдиради. Масалан: Кумушкон, Олтинтопган, Заркент, Олатемир, 
Оҳангарон ва бошқалар.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling